“Олий таълимнинг Давлаттаълнм стандарти. Асосий қоидалар”
ва “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим
йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” лойихаларини
кўриб чиқнш бўйича
УСЛУБИЙ ТАВСИЯЛАР
Мазкур давлат таълим стандартларининг лойиҳалари Узбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тўгрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва ракамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармонлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли карори асосида янгидан ишлаб чиқилди. Ушбу стандартлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи билан тасдиқланишидан аввал уларни экспертлик даражасида атрофлича ўрганиб чиқиш ва қуйидагиларга алоҳида эътибор каратиш лозим:
- Стандартлар таълим жараёнини меъёрлаш бўйича минимал талабларни тўлиқ ва етарлича ифода этганини кўриб чиқиш.
- “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар”да белгиланган таълим ҳажмларининг фоизлари ва вакт меъёрлари барча соха.тар учун мақбуллигиии кўриб чикиш.
- “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”да тор доирадаги йўналишлар ва мутахассисликлар ниҳоятда кўпайиб кетгани юзасидан ўринли эътирозлар билдирилмоқда (Мисол учун Россиядек улкан мамлакатнинг Кзассификаторида 182 та бакалавриат йўналишлари ва 196 та магистратура мутахассисликлари мавжуд, бизда 2 2 та баклавриат йўналишлари ва 561 та магистратура мутахассисликлари Классификаторга киритилган). Шу сабабли Классификатордаги йўналишлар ва мутахассисликларни меҳнат бозори коньюнктурасидан келиб чикиб, тегишли кадрлар буюртмачилари ва иш берувчи ташкилотлар билан биргаликда кайта кўриб чикиш. уларни зарур ҳолларда қнскартириш ва оптимизация қилиш лозим.
- “Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”нинг лойиҳаси ЮНЕСКОнинг “Таълимнинг халкаро стандарт классификацияси. Таълим ва касбий тайёрлаш соҳалари” (ТХСК-С 2013) принциплари асосида тайёрлангани муносабати билан:
- бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ТХСК-С 2013 га мувофиқ билим соҳалари ва таълим соҳаларига тўғри киритилганини кўриб чиқиш;
- бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига ТХСК-С 2013 нинг тўрт хонали колларн тўғри белгиланганини ўрганиб чикиш;
айрим йўналиш ва мутахассисликларга (маданиятшунослик, телекоммуникация технологиялари, аудио-видео технологиялар, машиносозлик технологияси, нефть-газ кимё технологияси, сув хўжалиги ва мелиорация, ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш ва бошкалар) ТХСК-С 2013 нинг “88”лик (фанлараро ва кенгайтирилган дастурлар) коди тўғри белгиланганини кўриб чиқиш.
Лойиха
Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларинн тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” Қонунига мувофик олий таълимнинг ўқув-услубий ва норматив-ҳукукий базасини такомиллаштириш мақсадида
БУЮРАМАН:
- “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар” ҳамда “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сонли, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонли карори, ЮНЕСКО томонидан жорий этилган “Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси” (ТХСК 2011) ҳамда “ТХСК: Таълим ва касбий тайёрлаш соҳалари” (ТХСК-С 2013) ҳамда бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чикилгани, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” 2001 йил 16 августдаги 343-сонли қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11 ” 2021 йил даги ПҚ- -сонли карори билан бекор қилингани
маълумот учун қабул килинсин.
- Қуйидагилар:
“Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий коидалар” 1 -иловага мувофиқ;
“Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” 2-иловага мувофиқ тасдиклансин.
- Вазир ўринбосари (У. Бегимкулов):
“Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар” ва “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”, Узбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” Қонунининг 26 ва 34-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиклангани;
мамлакатнинг барча давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълимнинг Давлат таълим стандартлари асосида кадрлар тайёрловчи нодавлат таълим ташкилотлари учун мажбурийлигини олий таълим муассасалари ва тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларга етказилишини таъминласин.
- Таянч олий таълим муассасалари ректорларига тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва ўқув дастурларини кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мустақил равишда ишлаб чиқиш хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлашни таъминласин.
- 2020/2021 ўкув йилида кредит-модуль тизимига ўтмаган барча олий таълим муассасалари тасарруфийлигидан қатъий назар 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтказилиши белгилансин.
- Олий таълим стандартлари ва норматив таъминоти бош бошкармаси (С.Ниязбеков), Олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси (А.Холиков), Олий таълимни ривожлантириш тадкикотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази (З.Хакимов), таянч олий таълим муассасалари ректорлари:
тасдикланган “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар” ва “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори”ни мазмун-моҳиятини барча олий таълим муассасаларига етказишни;
2021 йил 1 апрелга қадар таълим жараёнига оид барча меъёрий- услубий ҳужжатларни мазкур буйруқ асосида кайта кўриб чиқилишини ва тасдикланган стандартларга мувофиклаштирилишини;
2020/2021 ўкув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтган олий таълим муассасаларидан 2020 йилда жорий этилган таълим соҳалари бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўкув режа ва ўқув дастурлари юзасидан таклиф ва фикр-мулохазалар олиниши, тахдил қилиниши ва зарур ҳолларда бунинг асосида ушбу меъёрий-услубий ҳужжатлар янги ўкув йилига қадар такомиллаштирилишини;
жорий ўқув йилида кредит-модуль тизимига ўтмаган барча олий таълим муассасаларига тасарруфийлигидан қатъий назар 2021/2022 ўкув йилидан бошлаб кредит-модуль тизимига ўтказилишида якиндан ўқув- услубий ёрдам ва ташкилий кўмак беришни;
янги ўқув режа ва ўқув дастурлари ишлаб чикилиши жараёнида турдош олий таълим муассасаларининг таклифлари ва фикр-мулоҳазалари инобатга олинишини таъминласин.
- Мазкур буйрук бажарилишини ўз зиммамда қолдираман.
А. Тошкулов
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТИ
ЎЗБЕКИСТОН УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМИНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ
СТАНДАРТЛАРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМНИНГ ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ
Асосий коидалар
Мундарижа
Кириш
- Қўлланиш соҳалари
- Норматив хаволалар
З.Таьрифлар
- Олий таълимни стандартлаштириш бўйича нормэтив хужжатлар тоифалари ва турлари
- Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ва фанлар дастурлари мазмунига кўйиладиган умумий талаблар
- Битирувчиларнинг тайёргарлигнга нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари
- Уқув юкламасининг ҳажми
- Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш
Кириш
Мазкур стандарт Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўгрисида» Қонунм, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиклаш тўғрисида” 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847- сонли, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнииг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва ракамли иктисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сонли фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекнстон Республикасининг мнллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари гўгрисида” 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сонлн карори, “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармокларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўгрисида” 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон, “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кснг қамровлн нслоқотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича кўшимча чорз-тадбирлар тўғриеида” 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон карорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чикиш ва жорий этиш тўғрисида” 1998 йил 5 январдаги 5-сон карори ҳамда олий гаълим соҳасини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқукий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
- Қўлланиш соҳалари
«Олий таълимнинг давлат гаълим стандарти. Асосий коидалар» (бундан кейин ОТ ДТС деб аталади):
кадрлар тайёрлаш сифатига, таълим мазмунига қўйиладиган умумий талабларни;
таълим олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарли билим даражаси ҳамда олий таълим муассасалари битирувчиларига кўйиладиган умумий малакавий талабларни;
ўкув юкламасининг хажмини;
таълим муассасалари фаолияти ва кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш тартиботлари ҳамда механизмини белгилайди.
ОТ ДТС ўкув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини, кадрлар, дарслик ва ўкув кўлланмалари тайёрлаш сифатини бахолашни тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар (таълим соҳаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат гаълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режалари, ўкув фанлари дастурлари ва бошкалар) яратиш учун асос ҳисобланади.
ОТ ДТС олий маълумотли кадрлар тайёрлашда идоравий бўйсуннш ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган давлат таълим стандартлари асосида кадрлар тайёрловчи барча олий таълим муассасалари учун мажбурийдир.
ОТ ДТСга мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараккиётининг истиқболлари, жамият эхтиёжи, фан, техника, технология ва маданият ютуклари, кадрлар тайёрлаш борасида жахон тенденцияларидан келиб чиққан ҳолда тузатишлар ва кўшимчалар киритилиши мумкин.
- Норматив ҳаволалар
Ох Г)8( 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;
ЎзРСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатларни ва тавсияномаларни ишлаб чикиш, келишиш, тасдиклаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
О/- 081 1.9-1995. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармок стандартларини ишлаб чикиш, келишиш, тасдиклаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби;
Таълимнинг халкаро стандарт классификацияси (ТХСК 2011). ЮНЕСКО, 2011 й.
- Таърифлар
Мазкур стандартда қуйидаги атамалар қўлланилади:
олий таълим — узлуксиз таълимнинг олий таълим муассасаларида амалга ошириладиган, юқори малакали мутахассислар тайёрдовчи икки боскичдан иборат (бакалавриат ва магистратура) мустақил тури;
бакалавриат — олий таълим йўналишларидан бири бўйича чукурлаштирилган билим, малака ва кўникмалар берадиган, давомийлиги камида уч йил бўлган таянч олий таълимдир;
магистратура — тегишли бакалавриат негизидаги аниқ мутахассислик бўйича давомийлиги камида бир йил бўлган олий таълимдир;
бакалавр, магистр — олий таълимнинг тегишли боскичига мувофиқ дастурларни муваффакиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даражалар;
олий маълумот даражаси — шахс томонидан олий таълимнинг муайян ўқув режалари ва фанлар дастурини мазкур маълумот ҳакида тегишли давлат ҳужжати берилган холда, ўзлаштириши натижаси;
олий маълумот хакида давлат хужжати (диплом) аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг ўкув режалари ва фанлар дастурини бажарганликларини тасдикловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Хужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофик ишлаш ҳуқуқини беради;
олий таълим йўналишларн ва мутахассислнклари классификатори
олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат таълими йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг тизимлаштирилган рўйхати;
олий таълимнинг давлат таьлим стандарти — муайян таълим сохасига (соҳа таркибига) қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражаси, кадрлар тайёрлаш сифати ва уни бахолаш даражаларини белгилайдиган талаблар мажмуи;
малака талаблари олий таълим тегишли боскичи битирувчисининг билим, ўкув, кўникма ва компетенцияларига кўйиладиган талаблар;
ўкнтишнннг мсъёрнй муддати — таълим олувчилар томонидан ўқув режалари ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;
ўкув фанлари блоки ўқув режалари ва фанлар дастурларининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ максад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим сохаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий кисми;
ўкув режасн — олий таълимнинг муайян бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўкув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган меъёрий-услубий ҳужжат;
ўқув фани – таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника. санъат, ишлаб чикариш фаолиятининг муайян сохасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;
ўқув йили — олий таълим муассасасида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври. Ўқув йили икки календарь йил билан белгиланади. масалан, 2020/2021 ўқув йили;
ўқув семестри — олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган кисми.Айрим холларда ўкув семестри ўқув йилининг учдан бир қисмини ташкил этиши мумкин;
ўқув дастури (фан дастури) — гаълим мазмунини белгиловчи ўқув фанининг асосий мавзулари, мазмуни, ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив хужжат;
малака амалиёти — ўқув жараёнининг назарий билимларни мустахкамлаш, амалий кўникма ва ўқув хосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларнинг маълум (якуний) қисмидаги мавзу бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган бир кисми;
якуний давлат аттестанияси бакалавр ёки магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ холда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси. битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертацияси химояси) битирувчи томонидан олий таълим ўкув режа ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш;
ўқитнш снфатини назорат қилнш талабанинг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;
таълнм сифатинн назорат кнлнш — ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиклигини текшириш;
олий таълим муассасаси аттесгациясн—давлат таълим стандартларига мувофиқ олий таълим муассасаси фаолиятини баҳолаш ва кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатини аниклаш бўйича давлат назоратининг асосий шакли;
олнй таълим муассасаси аккредитацияси олий таълим муассасаси фаолияти даражасини олий таълим давлат таълим стандартларининг мезон ва талабларига жавоб бериши хамда битирувчиларига таълим тўгрисидаги хужжатларни бериш хуқукининг давлаттомонидан эътироф этилиши;
стажировка (ишлаб чнқаришда, илмий-тадкикот муассасасида, хорнжда тажриба орттнриш) — магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида илмий-тадқикот компетенцияларни шакллантириш мақсадида таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли оркали магистрларни энг яиги илмий-
техник ривожланишдаги ютуклар хамда иктисод. фан, техника, маданият ва согликни саклаш тармокларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадкиког олиб бориши.
- Олий таълимнн стандартлаштирнш бўйича норматив хужжатлар
тоифаларн ва турлари- Стандартлар тоифалари.
Олий таълим стандартлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
- Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар;
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори;
— Таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари.
Мазкур стандартлар Ўзбекистои Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдикланади.
Муайян таълим сохасининг давлат таълим стандарти қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
- зарварақ (титул);
- мундарижа;
- муайян таълим сохаси (соха таркиби)нинг умумий таснифи;
- таъли.м сохаси битирувчиларининг комнетенция даражасига қўйиладиган умумий галаблар;
- ўқув режа тузилмаси;
- кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини бахолаш.
Таълим сохасининг давлат таълим стандарти иккита (бакалавриат таълим йўналишлари ва магистразура мутахассисликлари) кисмдан иборат бўлади.
- Норматив хужжатлар турлари
Куйидагилар олий таълимнинг норматив хужжатлари хисобланади:
- олий таълимни бошкариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдикланадиган бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислигининг малака талаблари. ўқув режалари ва ўкув фанлари дастурлари;
- олий таълимни бошкариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдикланадиган олий таълим муассасаларининг муайян иш фаолиятини тартибга солувчи норматив хужжатлар.
- Норматив хужжатларни ишлаб чикиш
Олий таълимнинг таълим сохалари давлат таълим стандартлари ва норматив хужжатлари “Олий таълимнинг давлат таьлим стандарти. Асосий коидалар”, “Олий таълимнинг давлат таълим стандарти. Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” ва Ог 081 1.0:1998, ЎзРСТ 1.8-94, Ог 081 1.9-1995 стандартларига мувофиқ холда ишлаб чикилади.
- Олнй таълнм йўналишлари ва мутахассислнкларн ўкув режалари ва фанлар ластурлари мазмуннга кўйиладиган умумнй галаблар 1. Бакалавриат
Олий таълимнинг ўқув режалари ва фанлар дастурлари умумий ўрта ва ўрта махсус таълим билан узвийлик ва узлуксизлиги таъминлаган холда ишлаб чикилиши зарур. Ўкув режалар қуйидаги фанлар блокларини ўз ичига олиши лозим:
- Соғликни саклаш таълим сохасидан ташкари барча таълим йўналишлари учун:
Табиий-илмий ва гуманитар фанлар;
Умумкасбий фанлар;
Ихтисослик (мутахассислик) фанлари;
Қўшимча фанлар.
- Соғлиқни саклаш таълим сохасининг даволаш фаолияти билан туташган йўналишлари учун:
Клиника олди модуллар;
Клиник модуллар;
Электив модуллар (1-, 2-, 3-блок модуллари учун худудий компонент).
- Соғликни саклаш таълим сохасининг даволаш фаолияти билан туташ бўлмаган йўналишлари учун:
Умумкасбий модуллар;
Махсус модуллар;
Электив модуллар (1-, 2-, 3-блок модуллари учун худудий компонент).
Касб фаолияти кўникмаларини эгаллаш учун малака амалиётлари ўтилиши назардатутилиши шарт.
Уқув режалар мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда танлов фанларни хам ўз ичига олиши лозим.
Бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режалари ва фан дастурларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўқув фанларига оид бир канча масалалар ва муаммолар бўйича мустакил билим олиши назарда тутилиши лозим.
Бакалавриат йўналишларининг таълим жараёни ўкув режаларига мувофик якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши шарт.
Таълим сохаси (йўналиши)нинг хусусиятидан келиб чикиб, таянч олий таълим муассасалари томонидан Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган холда ўқув режаларининг таркибий тузилмаси (фанлар блоклари) ўзгартирилиши мумкин.
- Уқув фанлари блоклари мазмунига кўйиладиган умумий талаблар
Табний-илмий ва гуманитар фанлар блоки умумий ўрта ва ўрта махсус таълим негизида олинган билимларни тўлдириши, математик ва табиий-илмий фанлар таълим йўналишлари билан узвий боғланган холда чукур ўзлаштирилишини. таълим олувчиларнинг интеллектуал салохияти бойитилишини таъминлаши лозим.
Умумкасбнй фанлар блоки табиий-илмий фанлар негизида таълим йўналиши ва сохага оид зарур фундаментал умумкасбий билимлар, амалий кўникма, ўкув ва компстенцияларни шакллантирнши, махсус (ихтисослик) фанларни ўзлаштиришга замин яратиши лозим.
Ихтнсослик фанлар блокн тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича махсус билим, касбий фаолияти кўникмалари, ўкув ва компетенцияларни шакллантириши, муайян магистратура мутахассислиги бўйича келгусида таълимни давом эттиришга замин яратиши лозим.
Қўшимча фанлар блокн талабаларнинг таълим фанлари бўйича қўшимча чуқур билим олишга бўлган эҳтиёжини кондириши, таълим сифатига қўйилаётган талаблар ва меҳнат бозори конъюнктураси тез ўзгараётган шаронтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўкув режалар ва фанлар дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъ м и нлаш и лози м.
Клнннкягача фанлар умумий ўрта ва ўрта махсус таълим билан узвийлик хамда узлуксизликни инобатга олган ҳолда тиббиётда кўллаииладиган клиникагача фанларнинг мазмуни ва мохиятини белгилаш, фундаментал фанларнинг тиббнётдаги ўрни, ахамияти ва клиник фанлар билан боғликлиги хақида назарий ва амалий бияим ва кўникмаларни шакллантириши лозим.
Клнник фанлар соғлиқни саклаш соқасида мамлакат ва жаҳон миқёсида эришилган асосий ютуклар, муаммолар ва уларнинг ривожланиш истиқболлари хакида тасаввур хосил кнлиш, махсус клиник билимларни, амалий кўникма ва компетснцияларни шакллантириш, магистратура мутахассислиги бўйича таълимни давом эттириш нсгизини яраз ишн лозим.
Танлов фанларн тиббиётда инновацион даволаш ва диагностика усулларига, худудлардаги долзарб тиббиёт муаммоларга, соғлиқни сақлаш тизимининг регионал компоненти юзасидан чуқур билнм, соғликни саклаш тизими конъюнктурасига мувофик кўникма, ўкув ва компетеннияларни таъминлаши лозим.
5.2. Магисзратура
Магистратура мутахассисликларининг ўкув режалари ва фан дастурлари мазмуни олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг бирламчи ва бошланғич боскичи сифатнда мутахассислик бўйича чуқур фундаментал ва амалий билимлар беришни кўзда тутган ҳолда шакллантирилади.
Магистратура мутахассисликлари ўкув режалари ва фан дастурлари бакалавриат таълим йўналишларининг ўқув рсжалари ва фан дастурлари билан узлуксизлик ва узвийлик таъминланишини инобатга олган холда ишлаб чикилиши лозим. Ўкув режалар куйидаги фанлар блокларини ўз ичига олиши лозим:
- умумметодологик фанлар;
- мутахассислик фанлари;
- илмий фаолият.
Ўкув режалар ва фан дастурлари мажбурий ўкув фанлари билан бир каторда танлов фанларни ҳам ўз ичига олиши лозим.
Талабалар ўкув режалар ва фаи дастурларнни ўзлаштиришида ўкув фанларининг бир канча масалалари ва муаммолари бўйича мустакил билим олиши назарда тутилиши зарур.
Магистратура мутахассисликларининг ўкув жараёни ўкув режаларига мувофик якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши шарт.
5.2.1. Ўқув режанинг ўкув фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган минимал талаблар.
Умумметодологик фанлар блоки илмий задқиқот методологияси доирасида илмий изланиш ва таҳлил, эмпирик ва назарий тадкиқот усуллари, махсус фанларни ўкитиш методикаси доирасида педагогик технолог иялар. таълим тамойиллари. замонавнй усуллари ва бошқалар хақида талабалар кенг тасаввурга эга бўлишини таъминлаши лозим.
Мутяхассислик фанлари блоки мутахассисликка донр долзарб илмнй-методолот ик, илмий-техник ахборотларга таянган чуқур билим, ўкув, кўникма ва компетенцияларни талабаларда шакллантириши лозим.
Илмий фаолият блоки илмий-тадқиқотлар методологияси ўзлаштирилишини, талабалар томонидан ихтисослашган илмий на таълим муассасаларида муайян илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик ишлар бажарилишини назарда тутиши лозим.
Илмий-тадқикот ишлари магиегрантларда мусгакил тадқиқотчилик фаолиятининг амалий кўникмаларини ҳосил қилиши, илмий-тадқиқотлар ўтказиш. уларнинг натижаларини тахлил килиш ва акс эттириш, замонавий ахборот базаларини кўллаш, илмий мақолалар ва диссертация тайёрлашга доир билим, ўқув ва кўникмаларни шакллантириши лозим.
Илмин-педагогик ишлар замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, ўқув-тарбия ишларининг интерактив усулларидан фойдаланган холда педагогик фаолият махорати ва кўникмаларини шакллантириши, ўкув жараёнини илмий-услубий жихатдан таъминлашни ташкил этиш ўкув ва кўникмаларини ҳосил қилиши лознм.
Илмий-тадқиқот ишлари тақозо этганда индивидуал илмий изланиш ва тажриба-синовларни ўтказиш максадида стажировка ташкил этилади. Бунда стажировкага йўллангап магистратура талабаси ўкув жараёни жадвалини индивидуал график асосида бажариши кўздатутиладй.
Стяжировка талабанйнг илмий-тадқиқот олиб бориши, назарий ва амалий билимларини чукурлаштириш, муайян соҳа ва тармоқдаги замонавий техника ва технологиялар билан танишиши, амалий касбий ва илмий- тадкиқот компетенцияларини шаклланиши, касбга самарали мослашувни таъминлаши лозим.
- Битирувчиларнинг тайёргарлигнга нисбатан кўйиладиган умумнй
малака талаблари- Олий таълим муассасалари битирувчилари тайёргарлигига нисбазан қўйиладиган талаблар таълим соҳалари бўйича Олий таълимнинг
давлат таълим стандартлари хамда бакалаврият таълим йўналишлари ва магисгратура мутахассисликларининг Малака талабларида баён этилади.
Бакалаврнат ЮНЕСКО томонидан жорий этилган “Таълимнинг халкаро стандарт классификацияси” (ТХСК 2011) бўйича 6-малака даражасига, магистратура 7-малака даражасига мансубдир.
Бакалаврнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган малака талаблари таълим йўналиши бўйича олий маълумотли шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустакил самарали мехнат фаолиятини юритишини таъминлаши хамда тегишли мутахассислик бўйича магистратурада олий таълимни давом эттириш имконини бериши лозим.
Магистрнинг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган малака талаблари мутахассислик бўйича магистр академик даражали шахслар эгаллаши лозим бўлган лавозимларда мустақил илмий-тадқикот, илмий- педагогик ва касбга доир бошкарув фаолияти билан самарали шуғулланишини таъминлаши, тегишли мутахассислик бўйича олий таълимдан кейинги таълимда (таянч докторантура, мустакил изланувчи) таҳсил ошлиш имконини бериши лозим.
- Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича талабаларга олнй таълим муассасалари аро қўшма дастурлар (“ОоиЬ1е бе£>гее”) асосида хам таълим берилиши мумкин. Бунда таълим жараёни давлат таълим стандартларига таянган холда махаллий ва хорижий олий таълим муассасалри ўртасида тузилган келишув (шартнома)да белгиланган талаблар асосида тузиладиган ўқув режа ва ўқув дастурларга мувофик амалга оширилади.
- Ўқув юкламасинииг хажмн
- Бакалавриат
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўкув юкламасининг энг юкори хажми хафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган холда (кундузги) ўкиш шакли учун аудитория машгулотларининг хажми хафтасига 28-36 соат оралиғида белгиланиши лозим.
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда (кечки) ўқиш шакли учун бир хафтада одатда беш кун, аудитория машғулотларининг энг юкори хажми хафтасига 26 соат қилиб белгиланиши лозим.
Ишлаб чикаришдан ажралмаган холда (сиртқи) ўкиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори хажми ишлаб чикаришдан ажралган холда (кундузги) ўкиш шаклининг камида 30% этиб белгиланиши лозим.
Ишлаб чикаришдан ажралмаган холда (махсус сиртки) ўкиш шакли учун аудитория машғулотларининг энг юқори хажми ишлаб чиқаришдан ажралган холда (кундузги) ўкиш шаклининг камида 20% этиб белгиланиши лозим.
Ўқишнинг норматив муддати тўрт йил бўлгани холда ўқув жараёни 204 хафта давом этиши зарур.
Соғликни саклаш таълим со.хасида ўкишнинг норматив муддати уч йил бўлганла ўкув жараёни 152 хафта. беш йил бўлганда 256 хафта, олти йил бўлганда 308 хафта давом этиши зарур.
Укув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланади:
Ўкув ланрларн | Соғлнкнн саклаш гаълнм сохаснлан гашкарн барча гаълим сокалари учун, % хнсобида | Соғликни саклаш таълнм сохаси учун. % хнсобида |
Назарий ва амалий таълим | 40-60 | 63 — 70 |
Шу жумладан. аудитория (контактли) ва мустақил таълимнинг нисбати | 40/60 фоиздан 50/50 фоизгача | |
Аггестаиия | 6 – 10 | 8—10 |
Таътил | 8- 18 | 12— 16 |
Малака амалиСти | 10-25 | 6— 12 |
Битирув малакавий иши* | 2-7 | 2 — 3 |
- Битирув малакавий иши таркибига уни химоя килиш бўйича Давлат
атгестациялари хам киради
Соғлиқни саклаш таълим соҳасидан ташқари барча таълим сохалари учун назарий таълим ҳажми фанлар блоклари бўйича куйидагича таксимланади:
- Табиий-илмий ва гуманитар фанлар – 15 -25%;
- Умумкасбий фанлар -20- 50 %;
- Ихтисослик фанлари – 20-50 %;
- Қўшимча фанлар – 2 – 7 %.
Соғлиқни саклаш таълим соҳаси учун назарий таълим хажми фанлар блоклари бўйича қуйидаги жадвалга мувофик таксимланади:
Согликни саклаш гаълнм сохасн | |||
Даволаш фаолияти билан 1уташган ўкув рсжалар учун блоклар номн | % хисобида | Даволаш фаолияти билан туташ бўлмаган ўқув режалар учун блоклар номи | % хисобида |
Клиника олли модуллар | 21-27 | Умумкасбий модуллар | 66-77 |
Клиннк модуллар | 67-77 | Махсус модуллар | 17-23 |
Электив мОдуллар (1 2-, 3- блок модуллари учун худудий компонснт) | 3-7 | Электив модуллар (1 2-, 3- блок модуллари учун худудий компонент) | 3-7 |
Таълим йўналишининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибидаги фанларга мос бўлган «Табиий-илмий ва гуманитар фанлар» блоки фанлари учун ажратилган ўкув юклама хажми мазкур таълим йўналиши ўқув режасининг «Умумкасбий фанлар» ёки «Ихтисослик фанлар» блоки таркибига ўтказилиши мумкин.
Бакалавриат таълим йўналишлари талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби ва битирув малакавий ишини бажариш тартиби олий таълимни бошкариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
- Магистратура
Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташкари ўкув ишларини ўз ичига олган ўкув юкламасининг энг юқори хажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланиши керак. Ишлаб чикаришдан ажралган холда (кундузги) ўқиш шакли учун аудитория машгулотлари ва илмий фаолиятнинг энг юқори хажми хафтасига 36 соат килиб белгиланиши лозим.
Укишнинг норматив муддати 2 йил бўлганда ўқув жараёни 100 хафтани ташкил этиши зарур.
Согликни саклаш таълим сохасида ўкишнинг норматив муддати уч йил бўлганда ўкув жараёни 152 хафта давом этиши зарур.
Укиш даврининг умумий хажми қуйидагича таксимланади:
Ўкиш даврннннг таркибий кисмлари | Соғликин саклаш таълим сохасндан ташкярн барча таълим сохаларн учун, % хисобнда | Согликни саклаш таълим сохасн учун, % хнсобида | |
Даволаш фаолиятн бнлан туташган мутахассисликлар | Даволаш фаолияти бнлан туташ бўлмаган мутахассислик- лар | ||
Назарий ва амалий таълим | 40-60 | 50 — 55 | 30 — 40 |
Углуксиз мустақил таълим ва илмий фаолият | ■10’60 фоизОаи 50/50 фоизгача | ||
Агтестацня | 4-7 | 4 — 7 | 4 — 7 |
Таътиллар | 13 – 16 | 13— 16 | 13— 16 |
Илмий фаолияг | 50-55 | 30—40 | 50—55 |
Илмий фаолият магистратура талабасининг якка тартибдаги календарь иш режаси асосида амалга оширилади ва қуйидагиларга бўлинади:
- илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш – 60-75%;
- илмий-педагогик иш ва малака амалиёти – 25-40%.
Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигига қараб қуйидаги тарзда фаилар блоклари бўйича тақсимлаиади:
Блокларномк | Согликни саклаш гаълим сохасидан ташкари барча ғаълим сохалари учун, %хисобила | Согликни сак.1аш таьлим сохаси учун, % хисобила | |
Даволаш фаолияп! билаи гуташгаи мутахассислик- лар | Даволаш фаолияп1 билан гуташ бўлмаган мутахасснслнклар | ||
Умумметолологик фанлар | 10-20 | 10-20 | 20-30 |
Мутахассислик фанлари | 40 – 50 | 65-75 | 50-60 |
Танлов фанлари | 10- 15 | 10- 15 | 10-15 |
Илмнй фаолнят | 50 | 50 | 50 |
Магистратура мутахассисликлари талабаларининг илмий-тадкиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш тартиби ва малака амалиёти (стажировка)ни ўташ тартиби олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдикланади.
- Кадрлар тайёрлаш сифати ва олий гаълим муассасалярн
фаолиятини бахолаш- . Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат килиш
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистрагура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат килиш куйидагилардан иборат:
ички назорат олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади;
ички назорат олий таълимни бошкариш бўйича ваколатли давлат бошкаруви органи томонидан тасдиклаган Рейтинг назорат тизими хакидаги низом асосида, шунингдек, таълим жараёни кредит-модуль тизимига ўтказилган олий таълим муассасаларидасинов бирликлари (кредитлар)га асосланган мезонларга мувофиқ ўтказилади;
якуний давлат назорати олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича уларнинг ўкув режаларига мувофик равишда ўқув фанлари бўйича давлат аттестанияси, бакалавриат талабаси учун битирув малакавий иши ёки магистразура талабаси учун диссертания химоясини ўз ичига олади;
давлат-жамоатчилик назорати олий таълимни бошкариш бўйича ваколатли давлат бошкарув органи, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
ташки назорат белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекциясн томонидан амалга оширилади.
- Олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳолаш
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида” Қонуни ва тегишли конуности хужжатлари асосида амалга оширилади.
- Ўқув режа ва фан дастурларини ншлаб чиқнш ва тадбиқ
этиш тартиби
- Ўқув режаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш тартиби.
- Ўқув режаларнинг асоснй максади ва вазифаси:
- ўқув режанинг асосий мақсади – давлат таълим стандартлари ва малака талабларида бакалавр ва магистрларнинг малакаларига қўйилган талабларга мувофиқ етук ва ракобатбардош кадрлар тайёрлаш учун муайян бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига оид ўқув фанлар, уларнинг ҳажми, машғулотлар турлари, ўқув жараёнининғ мазмуни, таркиби ва ўқитишнинг мантикий кетма-кетлигини белгилаш ҳамда тартибга солиш;
- ўқув режанинг асосий вазифаси давлат таълим стандартларига мувофиқ муайян бакалавриат йўналиши ва магистратура мутахассислиги бўйича жахондаги илм-фан, техника, технологияларнинг сўнгги ютуқларини, таълим жараёнини ташкил килишда илғор ҳорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёни давомида ўқув фанларини алоҳида блоклар (семестрлар ва ўқув йиллари) гаркибида маитиқий кетма-кетлигда мақбул ҳолатга келтириш, ўқув йиллари ва семестрлари давомида ўқув фаолият даври. турлари, соатлар ҳажми ҳамда якуний назорат муддатларини белгилаш.
- Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши муносабати билан таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўкув режалари янгидан ишлаб чикилади ва тасдикланади.
- Ўкув режаларини ишлаб чикиш, тасдиклаш ва таълим жараёнига жорий этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
- ўкув режалар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ҳар бири бўйича Ўзбекнстон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилаган таянч олий таълим муассасалари томонидан мамлакат иктисодиёти реал сектори ривожланиши тенденцияларини, жаҳондаги илм-фан, техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютукларини хисобга олган ҳолда, таълим жараёнини оптималлаштириш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, фанлар талабалар томонидан самарали ўзлаштирилишини таъминлаш асосида, “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий коидалар”, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабларига мувофик ишлаб чикилади;
- ўқув режалар таълим йўналишлари ва мутахассисликларга оид фанларнинг мазмун ва мохиятидан келиб чикиб аудитория (маъруза, амалий, семинар, лаборатория ва бошка машгулотлар) ва мустақил машғулотлар, ўкув ва ишлаб чиқариш (клиник, ижодий ва бошқа) амалиётлари, курс лойиҳаси, курс иши, ижодий ва бошқа ўқув вазифалари шаклида мантикий кетма-кетликда уларга ажратилган вакт меъёрларига амал қилган холда шакллантирилади;
- ўқув режалар жадвал шаклида А-4 форматли стандарт варакларининг икки тарафига Т!ше5 Ме^ Котап шрифтининг макбул ўлчамида бостириб чиқарилади.
- мазкур Стандартнинг 5-9 бандларига мувофик олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар билан келишилган холда таянч олнй таълим муассасалари томонидан тайёрланган ўкув режалар Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, таълим сохаларининг давлат таълим стандартларн, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилганлиги нуқтаи назаридан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги Олий таълимни Ривожлантириш тадкикотлари ва илғор технологияларни татбик этиш марказида экспертизадан ўтказилади;
- экспертизадан муваффақиятли ўтган ўқув режалар Ўзбекистои Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилади ва тегишли таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдикланади;
- тасдикланган ўқув режалар белгиланган тартибда 2 нусхада расмийлаштирилади, уларнинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадкикотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказида эталон сифатида, бир нусхаси тегишли таянч олий таълим муассасасида сакланади;
- таянч олий таълим муассасалари тасдиқланган ўқув режаларнинг аслидан нусха кўчириб тегишли олий таълим муассасаларига тарқатади;
- таълим жараёнини бевосита жойларда мукаммал ташкил қилиш ва машгулотларни тизимли тартибга солиш максадида олий таълим муассасалари томонидан ўқув режалар асосида хар ўкув йили учун ишчи ўқув режалар ишлаб чиқилади ва олий таълим муассасасининг Кенгаши карори билан тасдикланади. Бунда олий таълим муассасасига талабалар юкламасининг хафталик хажмини саклаган холда ишчи ўкув режаларда ўқув фанлари блоки хажмини 5 фоизгача. блоклар таркибидаги фанлар хажмини 10 фоизгача ўзгартириш хуқуки берилади. Зарур холларда таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг касбий фаолият объектлари ҳусусиятларидан. фан. техника ва технологиялар янгиликларидан келиб чиқиб ишчи ўкув режалардаги ўқув фанлари блоки хажми ва блоклар таркибидаги фанлар ҳажми ва мазмуии Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги руҳсати билан бундан юқори фоизларга ҳам ўзгартирилиши мумкин;
- Ишчи ўқув режалар ишлаб чикаришдан ажралган холда (кундузги) ва ишлаб чикаришдан ажралмаган холда (кечки, сиртқи, масофавий) ўкиш шакллари учун “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалари”га мувофик ишлаб чиқилади.
- Ўкув дастур (фан дастур)ларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш тартиби.
- Фан дастурларининг асосий максади ва вазифаси:
- Фан дастурининг асосий максади – давлат таълим стандартлари ва малака талабларида бакалавр ва магистрнинг билими, ўқуви, кўникма ва компетенцияларига қўйилган талабларга мувофиқ ўқув режага киритилган муайян фан томонидан рақобатбардош мутахассисларни сифатли тайёрлаш учун шакллантирилиши зарур бўлган билим, кўникма ва компетенциялар мажмуини белгилаш, фан мазмуни ва таркибий кисмларини тартибга солишдир;
- Фан дастурининг асосий вазифалари:
- фанга оид жахондаги илм-фан, техника, технологияларнинг сўнгги ютукларини, илгор ҳорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ўкув машғулотлар мавзуларини шакллантириш, таълим шакли ва ўқув фанга ажратилган вактга мувофиқ ўқув материалларни мавзулар ва ўқув машгулотлар турлари бўйича таксимлаш, мақбул холатга келтириш ва оптималлаштириш, уларнинг мантиқий кетма-кетлигини хамда бошқа фанлар билан интеграциясини таъминлаш;
- узлуксиз таълим тизимининг таълим турлари ўртасидаги узвийлик ва узлуксизлигини. шунингдек, фаннинг мазмун ва мавзулари бошка таълим турларидаги ҳамда турдош йўналишлардаги фанларнинг мазмун ва мавзулари билан такрорланмаслигини таъминлаш;
- Ўкув дастур (фан дастур)ларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш тартиби.
фанни ўзлаштириш, талабаларда фанга оид компетенцияларни, касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш учун зарур ўқув-услубий шартлар, ўқув адабиётлар. дидактик материалларни хамда бахолаш воситалари ва усуллари ёрдамида талабалар билимини назорат килиш шаклларини белгилаш.
- Фан дастурлари Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганда, таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистрагура мутахассисликларининг малака талаблари, ўкув режалар кайта ёки янгидан тасдикланганда, таълим жараёнига янги фанлар ёки курслар киритилганида ишлаб чиқилади ва тасдикланади.
- Фан дастурида ўкув материаллар маъруза, семинар, коллоквиум, амалий ва лаборатория машғулотлари, ўқув ва ишлаб чиқариш (клиник. ижодий) амалиётлари шаклида мантиқий кетма-кетликликда белгиланади. ўқув фанининг мақсади ва вазифасига мувофик курс лойиҳаси, курс иши, мустакил иш, чизма-ҳисоб. ижодий, лаборатория ва бошқа ишлар ажратилган вакт меъёрларига мувофик фан дастурига киритилади.
- Фан дастури қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши лозим:
- “Зарварақ” (титул вараги)да олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи номи, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ тегишли билим, таълим сохалари ва таълим йўналиш (мутахассислик)ларнинг шифри ва номлари. харакатдаги ўкув режага мувофиқ фаннинг тўлиқ номи, рўйхатга олинган ва тасдикланган саналари ва белгилари кўрсатилади;
- фан дастурининг биринчи бетида унинг асосий параметрлари (фан коди, қайси ўкув йилидан жорий этилганлиги, семестр, фанга ажратилган кредитлар (соатлар), фан тури (мажбурий/танлов), таълим тили, хафтадаги дарс соатлари, фаннинг номи, аудитория ва мустақил машгулотлар ҳажми, жами юклама) жадвал шаклида белгиланади;
- “Фанинг мазмуни”. Бунда ўкув фанининг максади ва унинг асосий вазифалари тегишли йўналиш бўйича мутахассис тайёрлаш вазифаларига боғланган холда баён этилади;
- “Асосий назарий қисм (маъруза машгулотлари)”. Ўқув фанининг мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади, ҳар бир мавзунинг мохияти асосий тушунчалар ва қисқа ифодалар оркали талабаларга давлат таълим сгандарти ва малака талаблари асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар қа.мраб олинган холда очиб берилади. Асосий назарий кисм модуллар шаклида берилиши мумкин;
- “Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар”. Ўқув фанининг мохияти ва назарий мавзуларига мос равишда амалий, семинар ва лаборатория машғулотларининг мавзулари. ушбу машғулотларни ўтказиш шакллари, унда қўлланиши тавсия этиладиган технологиялар, усуллар, воситалар зарур холларда муҳокама этиладиган мавзулар, масалалар вариантлари, лаборатрия ишларининг мазмуни, максади. ишлатиладиган жихозлар ва ашёлар рўйхати хамда фан мохиятидан келиб чиқадиган бошка маълумотлар ёритилади. Мувофиқ равншда курс лойихаси ва курс ишлари, ижодий ишлар мохияти. мазмуни, максади, мавзулари уларни бажариш шакллари, уларда қўлланиши тавсия этиладиган усуллар, бажариш бўйича қисқа услубий кўрсатмалар хамда фан мохиятидан келиб чикадиган бошка маълумотлар ёритилади. Шунингдек, ушбу кисмда ўқув ва ишлаб чикариш амалиётларининг максади, вазифаси, шакли, мазмуни, амалиёт жараёнида тапабалар томонидан тайёрланиши зарур бўлган якуний ишлар шакли юзасидан қиска услубий кўрсатмалар берилади;
- “Мустақил таълим ва мустакил машғулотлар” кисмида мустақил таълимнинг шакли ва мазмуни. мустақил ишга мўлжалланган мавзулар ва топшириқлар, мустакил машғулотлар жараёнида талабалар томонидан тайёрланиши зарур бўлган ишлар реферат, эссе, мустакл (ижодий) иш, муаммоли маъруза ва бошкаларнинг мавзу ва мазмуни, келтирилади;
- “Фан ўқитишнинг натижалари ва шаклланадиган касбий компетенциялар”. Мазкур қисмда таълим йўналиши (мутахассислик)га мувофиқ муаян фан бўйича талаба эгаллаши лозим бўлган билим. кўникма ва компетенциялар баён қилинади;
- “Таълим технологиялари ва методлари”. Мазкур қисмда таълим йўналиши (мутахассислик)га мувофик муаян фан бўйича машғулотларни ташкил килиш ва ўтишда тавсия этиладиган методлар ва технологиялар қиска ифодаланади;
- “Кредитларии олиш учун талаблар”. Жорий, оралиқ иазорат шаклларида берилган вазифа ва топширикларни бажариш, якуний назорат бўйича тегишли вазифаларни (ёзма иш ва бошқалар) топшириш шартлари белгиланади.
- “Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар хамда ахборот манбаалари”. Фойдаланиладиган асосий дарсликлар, ўкув кўлланмалар хамда кўшимча адабиётлар рўйхатини келтиришда замонавий хорижий ва махаллий адабиётлардан, Интернет, турли ахборот коммуникация ресурсларидан, химоя қилинган диссертациялар, монография хамда бошка тавсия этилган ўкув, илмий ва услубий маълумотлар манбаалари келтирилади;
- фан дастурининг охирги бетида уни маъқуллаган Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг баёни рақами ва саналари, фан дастурини ишлаб чикган олий таълим муассасаси номи, тузувчилар исми, фамилияси, лавозими, илмий даража ва унвонлари, тақризчилар исми, фамилияси, иш жойи, лавозими, илмий даража ва унвонлари, фан дастури кўриб чикилган олий таълим муассасаси кенгаши баёнининг раками ва санаси хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазнрлиги томонидан келишилгнлиги тўғрисидаги буйруқ рақами келтирилади.
- Фан дастурларини ишлаб чикиш, тасдикдаш ватаълим жараёнига жорий этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади;
- фан дастурлари ўқув режаларда белгиланган хар бир ўқув фани бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги белгилаган таянч олий таълим муассасалари томонидан мамлакат икгисодиёти реал сектори ривожланиши тенденцияларини, жахондаги илм- фан. техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютукларини хисобга олган ҳолда, таълим жараёнини оптималлаштириш, замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, фанлар талабалар томонидан самарали
ўзлаштирилишини таъминлаш асосида, “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий коидалар”, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади;
- тегишли гуманитар фанларига коррупцияга карши кураш масалалари, ушбу иллатнинг келиб чиқиши, жамиятга етказаётган зарари ва унга карши конуний механизмлар ва уларнинг мохияти хакида алохида мавзулар киритилиши мақсадга мувофиқ;
- фан дастурлари таълим йўналишлари ва мутахассисликлар мазмун ва мохиятидан келиб чиқиб, ўқув материалларини мазкур Стандартнинг 9.2.4 бандидаги таркибий қисмларининг зарур қисмлари бўйича мантиқий кетма- кетликликда, ўкув фанига ажратилган вакт меъёрига амал килган холда шакллантирилади;
- фан дастурининг матни А-4 форматли стандарт варакларда, Т!тез Иеи Котап шрифтининг 14-ўлчамида, 1,15 интервалда, чап ва ўнг томонидан – 20, пастидан – 25, юқоридан – 20 мм ўлчамида хошияланган, бетларини ракамланиши варақнинг пастки қисмининг марказида жойлаштирилган холатда бостирнб чикарилади;
хамда тасдикланганидан сўнг А-5 форматида брошюра шаклида чиқарилади;
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги таянч олий таълим муассасалари томонидан тайёрланган фан дастурларини “Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти. Асосий қоидалар”, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, таълим сохаларининг давлат таълим стандартлари, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари ва фан дастурларига мувофик ишлаб чиқилганлиги нуктаи назаридан экспертизадан ўтказишни ташкил қилади;
- экспертизадан муваффақиятли ўтган фан дастурлари Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан келишилади ва тегишли таянч олий таълим муассасаси томонидан тасдикланади;
- тасдикланган фан дастурлари белгиланган тартибда 2 нусхада расмийлаштирилади, уларнинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбик этиш марказида эталон сифатида, бир нусхаси тегишли таянч олий таълим муассасасида сакланади;
- таянч олий таълим муассасалари тасдиқланган фан дастурларининг аслидан нусха кўчириб тегишли олий таълим муассасаларига таркатади;
- таълим жараёнини бевосита жойларда мукаммал ташкил килиш ва машғулотларни тизимли тартибга солиш максадида олий таълим муассасалари томонидан хар ўкув йили учун фан дастурлари асосида ўқув фанининг хар бир мавзуси ва машғулотларининг соатлари хажми, фан бўйича талабалар билимини бахолаш ва назорат қилиш меъзонлари аник
кўрсатилган ишчи фан дастурлари ишлаб чикилади ва олий таълнм муассасасининг Кенгаши қарори билан тасдиқланади. Бунда олий таълим муассасаларига таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг касбий фаолият объектлари хусусиятларидан, фан, техника ва технологиялар янгиликларидан келиб чикиб ишчи фан дастурлари мавзуларининг мазмунига 10 фоизгача қўшимча ва ўзгартиришгар киритиш хуқуки берилади. Зарур холларда ишчи фан дастурлари мавзуларининг мазмуни Узбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги руҳсати билан бундан юкори фоизларга ҳам ўзгартирилиши мумкин.
- Ишчи фан дастурлари ишлаб чиқаришдан ажралган (кундузги) ва ишлаб чикаришдан ажралмаган холда (кечки, сиртки, масофавий) ўкиш шакллари учун “Олий таълимнинг Давлат таъпим стандарти. Асосий қоидалари”га мувофик ишлаб чиқилади.