2021 йил 5 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Беларусь Республикасининг Янка Купала номидаги Гродно давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори Юрий Белых ташриф буюрди. Бунда иккала олий таълим муассаси ўртасида илмий тадқиқотлар ва академик фаолиятга оид илмий тажриба ва илмий маълумотлар алмашиш, қўшма илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш, талабалар, магистрлар, фан докторларининг ўзаро алмашинувини ташкил этиш, биргаликда дарсликлар, ўқув қўлланмалар, маърузалар, услубий тавсиялар, илмий-амалий шарҳлар, луғатлар ва бошқаларни тайёрлаш, спорт ва маданий тадбирларни ташкил этиш каби бир қатор муҳим масалалар акс этган ҳамкорлик меморандум имзоланди.