Бугунги кунда хотин-қизларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва роли мустаҳкамланиб, уларга бўлган эътибор янада ошиб бормоқда. Айниқса, тадбиркорлик соҳасида фаолият олиб бораётган аёлларнинг муваффақиятлари кўпчилик учун ўрнак бўлиб келмоқда.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Ўзбек миллий либосларининг энг йирик брендларидан бири « MURSAK FASHION HOUSE» асосчиси, маҳоратли дизайнер Нилуфар Абдувалиева билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида Либос дизайни йўналишида таҳсил олаётган талабаларининг ижодий ишлари ҳамда истеъдодли талабалар – Гулсора Рустамованинг «Денгиз» ҳамда Шохсанам Мухторованинг «Трансформация» номли либослар коллекцияси намойиш этилди.
Мазкур ишларни кўздан кечирар экан меҳмон талаба-ёшларнинг интилишларини жуда ҳам юқори баҳолади. Шу қаторда, уларга янада ривожланишлари учун муҳим бўлган тавсияларни ҳам бериб ўтди. Иқтидор ва маҳорати билан эътирофга сазовор бўлган бир гуруҳ талабаларни эса Нилуфар Абдувалиева томонидан MURSAK модалар уйига таклиф қилинди ҳамда ҳаккорлик таклифи билдирилди.
Учрашув давомида эса дизайнер брендининг яратилиш тарихи, бугунги кунда олиб борилаётган ишлар, келажак режалари, ҳамкорлари тўғрисида батафсил тўхталиб, бугунги кунда ўз брендини яратиш истагида бўлган ёшлар учун керакли тавсияларини ҳам бериб ўтди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига меҳмондан батафсил жавоб олдилар ҳамда келгусида ҳам бу каби учрашувлар ўтказилишига ва ҳамкорликда лойиҳалар яратишга келишиб олинди.