Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Камолиддин беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети талабалари ижодкор талабалари ўртасида БАЙРОҒИМ ҒУРУРИМ мавзусида ижодий ишлар танлови ташкил этилди.
Тадбирни институт Ёшлар масалари, маънавий маърифий ишлар бўйича проректор Ҳабибулла Ражабов очиб берди ҳамда Ўзбекистон байроғи ҳар биримиз учун улкан ифтихор рамзи эканлигини таъкидлаб, унга бўлган ҳурматларини ўз ижодий асарлари орқали ифода этишни мақсад қилган ижодкор талабаларга омад тилади.
Талабалар томонидан ишланган ишлар комиссия аъзолари Дастгоҳли рангтасвир кафедраси мудири Эшмамат Хаитов, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси катта ўқитувчиси Анвар Усмонов, факультет декани Шихназар Жуманиязовлар томонидан баҳоланди.
Танлов якунига кўра:
биринчи ўрин – Графика (дастгоҳ ва китоб графикаси) таълим йўналиши 1-босқич талабаси Азимжонов Хасан Акмал ўғлига;
иккинчи ўрин – Дасргоҳли рангтасвир таълим йўналиши 2-босқич талабаси Рўзимуродов Шоҳзод Раҳимжон ўғлига;
учинчи ўрин – Маҳобатли рангтасвир таълим йўналиши 1-босқич талабаси Абдушукуров Отабек Ойбек ўғлига насиб этди.
Бундан ташқари, танловда иштирок этган ҳар бир талаба ижоди ижобий баҳоланиб, рассомларнинг ижодий фаолияти ёритилган каталог тақдим этилди.