Маълумки, Давлатимиз Раҳбари раислигида жорий йил 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш борасида вазифалар белгиланди.
Айни кунда, юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экиш, маҳаллалар озодалигини таъминлашга қаратилган Экологик акция ўтказилмоқда.
Бугун, ушбу лойиҳаси доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари томонидан институтга бириктирилган Яккасарой туманида жойлашган “Абдулла Қаҳҳор” маҳалласи ҳудудига манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Кўчатларни экиш давомида, биринчи навбатда “Абдулла Қаҳҳор” маҳалласида жойлашган бино ва иншоотлар майдонларида боғлар ҳосил қилишни ва кўкаламзорлаштирилишини назарда тутган ҳолда, экиладиган дарахт кўчатлари турлари ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинди.
Шунингдек, кўчат ўтқазиш ва ободонлаштириш ишлари институт ҳудудида ҳам давом этмоқда.