Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетини 2020/2021 ўқув йилида жами 100 нафар иқтидор эгаси битириб, ҳаётларидаги янги босқичга қадам қўйишда.
Ушбу 100 нафар битиувчи-ижодкорнинг ҳар бирида ўзгача услуб ва дунёқараш шаклланган бўлиб, БМИ учун яратган ижодий ишлари мавзу, ғоя, мазмун ва услуб жиҳатдан биридан биридан фарқли ва такрорланмасдир.
Албатта, ушбу ижодий ишлар институтда белгиланган тартибда узоқ йиллар сақланади.
Шу билан бирга уларни санъат ихлосмандлари, кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш, катта ижод майдонига дадил қадамлар билан кириб келаётган ушбу ёшларнинг ижодий имкониятларига баҳо бериш учун улар томонидан яратилган диплом ишларини бир жойга йиғиш ва каталог сифатида нашр этиш фикри ҳам туғилди.
Бу ташаббусларни институт раҳбариятига билдирдик ҳамда улар доимгидек, бизни тўлиқ қўллаб-қувватлашди.
Натижада эса Тасвирий санъат факультети биитирувчиларнинг ижодий ишларидан иборат «Битирувчи» номли илк каталог дунё юзини кўрди.
Мен ўз навбатида ушбу каталогда ижодий ишлари киритилган битирувчи-ёшлар, уларнинг яқинлари, устозлари ҳамда факультетимиз номидан институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Зероки, институтимизда ижодкор ёшларга имконият яратиш, уларни ижодий баркамоллик сари олиб чиқиш учун барча имкониятлар яратилмоқда.
Ўйлайманки, бу иш келажакда эзгу анъанага айланади ҳамда ижодкор-ёшлар учун яна бир имконият ва муҳим эсдаликка айланади.
Тасвирий санъат
факультети декани
Шихназар Жуманиязов