3 декабрь санаси бутун дунёда «Халқаро ногиронлар куни» сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан бугун, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультети Тюторлари ва факультетнинг бир гуруҳ фаол талабалари пойтахтимиздаги 25-сонли Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактабга ташриф буюриб, «БИЗ ТУРЛИМИЗ, БИЗ ТEНГМИЗ» шиори остида туркум тадбирлардан иборат ҳайрия акциясини ташкил этилди.
Ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларга ранг тасвир, кулолчилик, заргарлик соҳаларидан маҳорат дарслари билан бир қаторда, соҳаларнинг сир-асрорлари тўғрисида маълумотлар берилди.
Ташриф давомида ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этган ёшларга, тюторлар томонидан ўқувчиларга ҳар томонлама асқотадиган қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Шунингдек, ташриф чоғида мактабда тарбияланувчи болаларга маданий байрам дастури намойиш этилиб, ҳар хил турдаги ўйинчоқлар совға қилинди.