2017-2018 ўқув йили ўқув жараёни жадвалига мувофиқ равишда 29.06-05.07.2018 йилга қадар умумметодологик ва мутахассислик фанларидан Якуний Назорат – Аттестация хафталиги ўтказилди ва натижалар қуйидагича қайд этилди.
1-курс магистр талабаларни ўзлаштириш кўрсаткичига кўра, 6 нафар (16.6%) магистр талаба 5 (аъло), 16 нафар (44.4%) магистр талаба 4 (яхши) ва 9 нафар (25%) магистр талабани 3 (ўрта) –рейтинг кўрсаткичлари билан якунлади. Шундан, 5 нафар (13.8%) талаба мутахассислик фанларидан “қониқарсиз” рейтинг кўрсаткичлари билан якунладилар.
Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Магистратура бўлимининг 2018-2019 ўқув йили КУЗГИ семестр натижалари бўйича ХИСОБОТИ
2018-2019 ўқув йилида 1-2-курс 13 та магистратура мутахассислиги бўйича жами 80 нафар магистрлар таҳсил олди. Шундан 1-курс магистрлари 47 нафарни, 2-курс магистрлар 33 нафарни ташкил этди. Жорий ўқув йили 1-курс магистрлар учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ 25.01-07.02.2019 йилга қадар, 2-курс магистрлар учун эса 08.02-15.02.2019 йилга қадар Аттестация хафталиги ўтказилди. 1-курс магистрлар фанлардан бахолаш мезонлари бўйича, 2-курс магистрлар барча фанлардан рейтинг бахолаш мезонлари асосида баҳоланди. Мутахассислик фанлари бўйича Якуний кўрик назоратларни институтнинг 11.01.2019 йилдаги № 05-PU-сонли буйруқ бўйича тасдиқланган таркиб, Илмий тадқиқот иши ва Илмий педагогик фаолиятни 05.02.2019 йилдаги № 20-PU-сонли буйруқ бўйича тасдиқланган таркиб, Кузги семестр умумметодологик ва мутахассислик фанлари, илмий тадқиқот иши ва илмий педагогик иши бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари бўйича якуний натижалар қуйидагича:
1-курс жами 47 нафар магистр, шундан:
- 4-нафар (8.5 %)- “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 15-нафар (31.9 %)- “яхши” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 15-нафар (31.9 %)- “ўрта” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 13-нафари (27.6 %)- “қониқарсиз” ўзлаштириш кўрсаткичи;
2-курс жами 33 нафар магистр, шундан:
- 5-нафар (15.1 %)- “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 9-нафар (27.2 %)- “яхши” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 13-нафар (39.3 %)- “ўрта” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 6-нафари (18.1 %)- “қониқарсиз” ўзлаштириш кўрсаткичи билан якунладилар.
Семестр бўйича 80 нафар магистрнинг:
- 9-нафар (11.2 %)- “аъло” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 24-нафар (30 %)- “яхши” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 28-нафар (35 %)- “ўрта” ўзлаштириш кўрсаткичи;
- 19-нафари (23.7 %)- “қониқарсиз” ўзлаштириш кўрсаткичи билан якунладилар.
Жорий ўқув йилида бир нафар Махобатли рангтасвир магистратура мутахассислиги магистри Қаршиев Бегзод Эшмамат ўғли Адлия Вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрда рўйхатдан ўтган 3069-сонли “Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисида”ги Низомнинг 3-боби, 25-бандига мувофиқ курсдан қолдирилди.
Кузги семестр бўйича сифат кўрсаткичлари қониқарсиз бўлган магистратура мутахассисликлари:
1. 1-курс Тасвирий ва амалий безак санъати магистратура мутахассислиги, гуруҳнинг ўзлаштириши 0 %, (гурухдаги барча (3 нафар) магистрлар фанлар бўйича академ қарзор);
2. 1-курс Рангтасвир (махобатли рангтасвир) магистратура мутахассислиги, гуруҳнинг ўзлаштириши 25%;
3. 1-курс Хайкалтарошлик (махобатли) магистратура мутахассислиги, гуруҳнинг ўзлаштириши 0% (гурухдаги (3 нафар) барча магистрлар фанлар бўйича академ қарзор);
4. 2-курс Тасвирий ва амалий безак санъати магистратура мутахассислиги, гуруҳнинг ўзлаштириши 33.3 %ни ташкил қилган.
2018-2019 ўқув йили кузги семестрида ўқув режада кўрсатилган умумтаълим ва ихтисослик фанларини ўз вақтида ўзлаштирмаган, магистратура бўлимининг давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида тахсил олувчи академ қарздор магистрантлар рўйхати
Магистратура бўлими бошлиғи:
Н.Б.Алиева