Ёрқин ва воқеаларга бой: пойтахтда “Тошкент ёшлар форуми-2021” ўз ишини якунлади.
Форумда энг фаол ва юқори натижаларни қайд этган турли соҳаларнинг ёш вакиллари қатор номинацияларда тақдирландилар.
Қувонарли томони Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети 2-талабаси Анваров Фазлиддин Ҳам ўзининг дизайн лойиҳаси билан иштирок этиб, «Ёшлар ўртасида йилнинг энг яхши дизайнерлик лойиҳаси муаллифи» номинациясида ғолиб бўлди
Институт раҳбарияти номидан Фазлиддин Анваровни яна бир юксак мукофот билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгусида ўз ижоди ва иқтидори билан юртимиз санъати ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук ижодкор, комил шахс бўлишига тилакдошмиз!