Жорий ўқув йилидан бошлаб, юртимизнинг кўплаб олий таълим муассасалари қаторида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам биринчи босқич талабалари дунёнинг энг илғор таълим тизими ҳисобланмиш Кредит-модул тизимида тaҳсил олишмоқда.
Албатта, ушбу тизимнинг кўплаб афзалликлари ҳақида ёшларга етарлича маълумот бериш муҳим ҳисобланади. Негаки, бу жараёнда асосий эътибор талабанинг сифатли билим олишига қаратилган.
Шуни инобатга олган ҳолда институтда Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Наргиза Алиева томонидан 1-босқич бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари талабалари учун ушбу тизим ҳақида батафсил маълумот беришга қаратилган «Кредит-модул тизимида ўқишда талабаларнинг роли» мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилди.
Семинар-тренингда талабалар учун кредит-модул тизимида тўғрисида муҳим бир қанча муҳим маълумотлар етказилди.
Жумладан, “Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнига кредит-модул тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ” ва унда белгиланган вазифалар, ўқув фанлари блокига қўйиладиган умумий талаблар, кредит-модул тизими асосида та;лим жараёнларини ташкил этиш, инновацион методларни таҳлил қилиш, талабаларнинг мустақил таълимини режалаштириш, педагоглар фаолиятини ҳамда ўқув жараёнларининг сифат жиҳатдан янги босқичга чиқишида тизимнинг аҳамияти, хусусан, кузги сессия ва унинг тартиби, амалиётлар ва бошқа жиҳатлар ҳақида тақдимот орқали батафсил маълумот берилди.
Семинар-тренинг якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.