Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳузуридаги санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи Илмий Кенгашда навбатдаги диссертация ҳимоялари ўтказилмоқда.
Кун тартибидаги асосий масалага ўтишдан аввал, институт ректори, Кенгаш аъзоси Нодирбек Сайфуллаев йиғилганларни Янги йил байрами билан самимий муборакбод этар экан, якунланиб бораётган 2021 йил мамалакатимиз тараққиёти учун муҳим ўзгаришлар, улкан ютуқларга бой йил сифатида тарих зарварақларидан жой олаётганини, шу баробарда, ушбу ўзгаришлар ва янгиланишларга монанд тарзда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам ушбу йилда бир қанча муваффаққиятларга эришганини қайд этиб ўтди.
Хусусан, ушбу Кенгашда 2021 йил ҳисобида еттинчи ва саккизинчи ҳимоялар ўтказилаётганини, янги йилда эса бу каби илмий ҳимоялар ва тадқиқотлар учун бунданда кўпроқ имкониятлар яратилишини, зеро, ҳар қандай соҳа ривожида унинг назарий ва илмий асосини яратиш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Ушбу ютуқларда Кенгаш аъзоларининг ҳам ҳиссалари катта эканлигини алоҳида эътироф этиб, уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.