угунги кунда инклюзив таълимни ривожлантириш жаҳон ҳамжамиятида ўта муҳим вазифалардан бири ҳисобланмоқда. Шуни айтиб ўтиш жоизки, инклюзив таълимни ривожлантириш жараёнида ижтимоий шерикликни ривожлантириш катта аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан, бугун (28-январь) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконияти чекланган талабалар билан ишлашда дуч келинадиган муаммолар ва уларнинг ечимига қаратилган “Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш истиқболлари” мавзусида ZOOM платформасида онлайн-семинар ташкил этилди.
Онлайн-семинарда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида фаолият юритаётган Тюторлар ва Ёшлар билаш ишлаш бўйича декан ўринбосарлари иштирок этишди.
Семинар мобайнида, мавзу юзасидан тақдимот қилиниб, инклюзив таълимда ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг аҳамияти таҳлил қилинди ҳамда бу борадаги таклиф ва тавсиялар берилди.