“ART AND DESIGN: SOCIAL SCIENCE” халқаро илмий-инновацион журналининг биринчи сони нашр этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти муассислигидаги “ART AND DESIGN: SOCIAL SCIENCE” халқаро илмий-инновацион журналининг биринчи сони нашр этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида илмий тадқиқот ишларини ривожлантириш, ёш тадқиқотчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқот ишларининг халқаро миқёсдаги аҳамиятини ошириш мақсадида илмий конференциялар, вебинар ва семинарлар ўтказиб келинмоқда. Барчамизга маълумки, кейинги йилларда тадқиқотчиларни хорижий илмий тадқиқот муассасалари, турдош таълим муассасаларида стажировка ўташ, хорижий тадқиқотчилар билан ҳаммуаллифликда илмий мақолалар нашр этиш, халқаро илмий-техник базаларга кирган илмий журналларда тадқиқот ишларини чоп этиш масалалари долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Институтда ташкил этилган “Art and design: social science” халқаро илмий-инновацион журнали санъат тарихи ва назарияси, музейшунослик, дизайн назарияси ва тарихи, фалсафа, педагогика-психология соҳаларида мақолалар чоп этилади. Шунингдек, журналда республика ва халқаро миқиёсдаги соҳа мутахассислари томонидан амалга оширилаётган инновацион ишлар, ижодий асарлар, бадиий жараёнларда кузатилаётган ўзгаришларга оид таҳлилий материаллар бериб борилади.

Айтиш керак, журнал илк сонининг институтда анъанавий ўтказиб келинаётган “15-март – Санъатшунослар куни”да чоп этилишида ҳам рамзий маъно бор. Зеро, журнал мамлакатимизда фаолият олиб бораётган санъатшунослар, музейшунослар ва санъат танқидчилари учун ўзига хос совға десак, муболаға бўлмайди. Шу муносабат билан барча санъатшунос тадқиқотчиларни илмий тадқиқот ишларида муваффақиятлар тилаган ҳолда журнал билан яқиндан ҳамкорлик қилишга таклиф этамиз.

Институт матбуот хизмати

P/S қуйидаги ҳавола орқали журналнинг илк сони билан батафсил танишишингиз мумкин:

https://social-science-analysis.uz/index.php/ssa/issue/view/2