2019 йил 19 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан устозлар қабрини зиёрат қилиш каби қатор эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Амалий санъат факультетининг Чизматасвир кафедраси доценти Х. Қосимов ҳамда кафедра ўқитувчиси Ш.Агзамхўжаев раҳбарлигида 3-курс Амалий графика, 3-курс Кампьютер графикаси ва бадиий фото йўналиши талабалари томонидан Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Минор” қабристонига қўйилган Ўзбекистон xалқ рассоми Раҳим Аҳмедов қабрлари зиёрат қилинди. Устознинг қабри ва унинг атрофида шогирдлар томонидан ободон ишлари олиб борилди.
Инсон хотираси муқаддас, қадр-қиммати азиздир! Доцент Ҳ.Қосимов устози билан бирга кечган учмас хотираларидан сўзлаб берди. Санъат намоёндаси Р.Аҳмедовни хотирлар экан, ёшларга ҳозирда олий таълим муассасаларида, қолаверса бошқа илм даргоҳларида ўз билимларини беришда меҳнат қилаётган устоз-мураббийларни қадрлаш, уларни асраб-авайлаш лозимлигини насиҳат қилди.
Байрам арафа кунларида зиёрат каби ҳайрли ишларни амлга ошириш баробарида устозлар хотирасига ҳурмат ва эътибор каби инсоний қадриятларни улуғлаш ёшлар онгида юксак маънавиятни шакллантиради.