“Наврўз” умумхалқ байрами ҳали ҳамон давом этмоқда. Бугун К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида талабалар учун алоҳида тайёрланган “Хуш келдинг, баҳорим, хуш келдинг, Наврўз!” номли байрам дастурининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Байрам шўх-шодон куй қўшиқлар садоси билан бошланди. Институт ҳовлиси ва байрам саҳнаси ранг-баранг гуллар ва шарлар билан безатилган. Байрамга ташриф буюрган раҳбарият аъзолари, талабалар ва уларнинг мураббийлари юз кўзида баҳорий кайфият барқ уриб турибди.
Байрам тадбирини институт ректори Нодирбек Сайфуллаев табрик сўзи билан очиб берди.
Шундан сўнг, институт раҳбарияти томонидан талабаларнинг ўқишдаги мувоффаққиятлари ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун “Фаҳрий ёрлиқ”билан тақдирландилар.
Дизайн факультети талабалари: Исаев Бобур, Саидов Рустам, Бойчибоева Шохсанам, Умарходжаева Малика, Исроилова Нигина.
Амалий санъат факультети талабалари: Худоёров Отабек, Раҳимов Сарвар, Кенжаева Феруза, Эргашев Хусанбой, Шаҳобиддинов Нодир.
Санъатшунослик факультети талабалари: Шарипова Мадинабону, Ўроқов Шамшод, Кенжаева Умида, Воҳидов Абдуллоҳ, Муҳаммадиев Ихтиёр.
Тасвирий санъат факультети талабалари: Журабоев Беҳзод, Дадашев Бахтиёр, Ниёзов Жавоҳир, Азимова Моҳина, Абдураззоқова Нодира.
“Хуш келдинг, баҳорим, хуш келдинг, Наврўз!”номли байрам тадбирида фаол иштироки учун Усмонова Розия, Абдуқодирова Насибахон, Олимова Нодира, Хайдарова Ширин, Жалибова Камила, Эргашева Насиба, Асилбекова Нигора, Шарипова Шоҳиста, Насриддинова Мавлуда, Салимова Гулҳаё “Фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирландилар.
“Хуш келдинг, баҳорим, хуш келдинг, Наврўз!” номли байрам тадбири доирасида ўтказилган “Наврўз таомлари сайли” нинг “Энг яхши безатилган дастурхон” наминацияси ғолиби Дизайн факультети диплом билан тақдирланди.
Шунингдек, “Хуш келдинг, баҳорим, хуш келдинг, Наврўз!”номли байрам тадбири доирасида ўтказилган “Наврўз таомлари сайли”нинг “Энг яхши тайёрланган миллий таом” наминацияси ғолиби – Санъатшунослик факультети диплом билан тақдирланди.
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ўтказилган спорт мусобақаларида иштироки учун стол тенниси бўйича йигитлар ўртасида Махмуджон Холмирзаев, қизлар ўртасида Маҳлиё Маҳмудова, Шашка бўйича- Муштарий Мирзавалиева, шахмат бўйича қизлар ўртасида – Суярова Севара, йигитлар ўртасида Бегамов Сайфулло 1-даражали Диплом билан тақдирланди.
Стол тенниси бўйича йигитлар ўртасида Шахзод Жаҳонгиров, қизлар ўртасида Садикова Диёра, шахмат бўйича йигитлар ўртасида Элмурод Жўраев, қизлар ўртасида Саида Эргашева, шашка бўйича қизлар ўртасида Муниса Юсупова, йигитлар ўртасида Ҳамидулло Музаффаров 2-даражали Диплом билан тақдирландилар. шашка бўйича йигитлар ўртасида Мурод Саидов, шахмат бўйича йигитлар ўртасида Зиров Беҳзод 3-даражали Диплом билан тақдирланди.
Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев талабалар шодлигига шодлик улашиб, байрам совғаси сифатида ўзбек эстрадасининг ёш хонандаси Шахбоз Муродовни таклиф этди. У ўзинг шўх ва жозибадор куй-қўшиқлари билан талабалар дилини хушнуд этди. Қизғин давом этаётган тадбир давомида Дизайгн факультетининг Либос дизайн йуналиши талаба қизларининг яратган миллий ва замонавий адрас тўплами намойиш этилди.
Институт раҳбарияти томонидан талабалар учун таёрланган байрам дастурхонига ош тортилди.
Байрам дастурида истеъдодли талабалар ижросидаги куй – қўшиқлар, рақслар, ҳамда институтнинг QVZ интелектуал жамосининг чиқишлари барчанинг кайфиятига куранкилилик бахш этди.