2018 йил 3 октябр куни Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар маънавият марказида Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти “Театр, кино ва ТВ” бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди лойиҳа илмий маслаҳатчиси Нигора Каримова ва режиссёр Элжон Аббосовларнинг “1920-30 йиллар Ўзбекистон кинематографиясининг шаклланиши” мавзусидаги “Кинолекторий” Медиа-лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тадқимотда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева, Илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш сектор мудири М.Умарходжаева, Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор А.А.Ҳакимов, факультет деканлари, кафедра мудиралари, институт профессор-ўқитувчилари, докторант, магистрант ва иқтидорли талабалари иштирок этдилар.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева кириш сўзи билан очиб, “1920-30 йиллар Ўзбекистон кинематографиясининг шаклланиши” мавзусидаги “Кинолекторий” Медиа-лойиҳаси тақдимоти муаллифлари Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти “Театр, кино ва ТВ” бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримова ва режиссёр Элжон Аббосовларни йиғилганларга таништириб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини “Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти академиги,санъатшунослик фанлари доктори, профессор А.А.Ҳакимовга берди.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти академиги,санъатшунослик фанлари доктори, профессор А.А.Ҳакимов сўзга чиқиб бу каби илмий тадқиқотларнинг санъатшунослик фанларидаги ўрни ва аҳамияти, ўзбек кино санъати тарихини тадқиқ этиш бўйича амалга оширилган амалий натижалар эканлигини таъкидлади.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Санъатшунослик институти “Театр, кино ва ТВ” бўлими мудири, санъатшунослик фанлари номзоди Нигора Каримова – тақдимотнинг асосий мақсади, ўзбек кино санъатининг жаҳон кино санъатидаги ўрни, илк ўзбек кино намуналари қандай бўлганлиги, овозсиз фильмлар, кино санъатининг илк намоёндалари ҳақида ўз изланишларини баён этди. Мазкур “Кинолекторий” ни тайёрлаш жараёни, ундаги илмий маслаҳатчи сифатидаги иштироки, мазкур тақдимот иши илмий изланишлар самараси сифатида дунёга келганлиги хусусида тўхталди. Ушбу лойиҳа “Кино ҳақидаги кино” эканлигини қайд этди.
Сўнгра “1920-30 йиллар Ўзбекистон кинематографиясининг шаклланиши” мавзусидаги “Кинолекторий” Медиа-лойиҳасининг муаллифи режиссёр Элжон Аббосов сўзга чиқиб лойиҳа яратилиш жараёни, ундаги архив манбалардан фойдаланишдаги ўзига хосликлар, илк ўзбек киноматографиясининг нодир намуналари ва кино санъати тарихига тўхталди.
Шундан сўнг йиғилганларга “1920-30 йиллар Ўзбекистон кинематографиясининг шаклланиши” мавзусидаги “Кинолекторий” намойиш этилди.
Тақдимотдан сўнг мазкур “Кинолекторий” хусусида йиғилганлар ўз фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдириб, ўтдилар. Тақдимот бўйича қизғин баҳс-мунозара бўлиб ўтди.
Ушбу тақдимот йиғилганларда катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олдилар.
Гулираъно Орифжонова МРДИ Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши раиси