Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон қарори билан тасдиқланган “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилган. Шу муносабати билан “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонига танлов эълон қилади.
2019 йилнинг 1 апрелидан – 30 апрелига қадар номзодлар ҳужжатларини қабул қилиб олиш бошланди.
Мурожат учун телефон: 71-255-98-39.
- АРИЗА
- МАЪЛУМОТНОМА
- Лойиҳа талаблари
- «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларнинг баҳолаш мезони
“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш мақсадида, ёш олимлар, талабалар ва ташаббускор фуқароларни танлов асосида саралаш тартиби
1.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки
таклифлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, давлат ва нодавлат нотижорат
ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган шаклга мувофиқ (1-илова)
2019 йилнинг 1 апрелдан
30 апрелгача туман (шаҳар) ҳокимликларида тузилган комиссияга тақдим этилади.
2. Комиссия таркиби 3-5 кишидан иборат бўлиб,туман (шаҳар) фаоллари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилот етакчилари ҳамда ҳокимликларнинг инновациялар бўйича масъул ҳодимларидан ташкил топган бўлади. Лозим ҳолларда соҳа ва тармоқ мутахассисларини комиссияга аъзоларига консультант сифатида жалб этиш мумкин
3.Комиссия
аъзолари номзодлар томонидан тақдим этилган хужжатларни ўрнатилган шаклга
мувофиқ баҳолайди (2-илова).Баҳолаш мезонига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар
(ҳар бир туман (шаҳардан) 10 тадан номзод) рўйхатини шакллантиради.
Шакллантирилган рўйхат туман (шаҳар) раҳбари томонидан тасдиқланиб 2019 йил
1 июнгача тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
Кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия этилган олий таълим муассасалари талабаларининг ҳужжатлари олий таълим муассасасида тузилган комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилиб, олий таълим муассасаси илмий кенгашининг тегишли қарори билан тасдиқланади ва кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар (ҳар бир Олий таълим муассасасидан 10 тадан номзод) бўйича тавсиялар ҳар йили 1 июнгача олий таълим муассасаси ректорининг йўлланма хати билан тўғридан-тўғри тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этади.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдим этилган таклифларни мазкур ҳудуд ёки республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа эҳтиёжларидан келиб чиқиб, инновацион ғоя ва технологияларни ушбу ҳудудга ёки республика иқтисодиётига татбиқ этиш даражасини ҳисобга олган ҳолда ўрганиб чиқади тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар бир ҳудуддан 3 нафардан тавсия қилинган номзодларнинг ҳужжатларини 2019 йилнинг 20 июнигача Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этадилар.