Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2018 йил 29 март “Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисида”ги 30-сонли Қўшма қарорига асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетига бириктирилган Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли ўрта мактаб билан ҳамкорликда туркум тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Хусусан, 2019 йил 10 апрель куни Тасвирий санъат факультети “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси профессор-ўқитувчилари, 258-сонли ўрта мактабнинг Маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Муаззам Турдиева ва мактабнинг “Тасвирий санъат” фани ўқитувчилари, мактаб ўқувчилари иштирок этишди.
Давра суҳбати доирасида “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси ўқитувчилари Умурзоқов Козим, Қурбонов Достон ва институт талабалари томонидан мактаб ўқувчиларига Рангтасвир ва Чизматасвирдан маҳорат дарслари ташкил этилди.
Мазкур тадбир тасвирий санъатга қизиқувчи мактаб ўқувчиларида жуда яхши тассурот қолдирди.