Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасаларида дарс машғулотларини тегишли жойларда сайёр ўтказилишини таъминлаш тўғриси”да жорий йилнинг 13 апрелдаги 340-сонли буйруғининг 3-банди билан вазирлик Ахборот хизмати ва ОТМ раҳбарлигида “дарс машғулотларининг тегишли жойларда сайёр ўтказилганлиги”ни таъминлаш мақсадида 2019 йил 16 май куни Амалий санъат факультети “Реклама ва амалий графика” кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Жумаев раҳбарлигида Компютер графикаси бадиий фото йўналишининг 2-босқич гуруҳ талабалари иштирокида «Бадиий фотокомпозиция» фани доирасида Тошкент Ботаника боғида “Фотораскадировка” ва “Этюд” мавзуларида ўқув-амалий машғулот дарси бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув-амалий машғулот дарсда Ж.Жумаев талабаларга этюднинг компазицион жиҳатдан жойлаштирилиши ва сценарий асосида фотораскадировка олиниши, сюжетларнинг кетма-кетлилиги, тасвирга олинаётган умумий мавзу бўйича мантиқий давомийликнинг бўлиши, аниқ мақсад ва кадрларни бойитишга хизмат қиладиган декорацияларнинг етарлилиги билан талаб даражасидаги раскадировкани тасвирга олиш мумкинлиги ва кадрни мазмунлилиги жиҳатлари ҳусусусида тушунтириб ўтди.
Дарс жараёнида ҳар бир талаба бевосита кадрларни тасвирга олиш жараёнида қатнашдилар. Режага киритилган мавзу юзасидан тасвирга олиш учун керакли декарациялар талабалар томонидан йўлга қўйилди.
Шунингдек, ўқув-амалий дарсида талабалар этюд мавзусида боғнинг гўзал, тароватли ва серманзара жойларидан кераклича фотография қоидаларига мос равишда фото-этюдни тасвирга олдилар.