2019-2020 ўқув йилини бошланишига қадар кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш мақсадида 21 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев одатдагидек талабалар ётоқхонасига борди.
Талабалар ётоқхонасида мавжуд Маънавият хонасини, кутубхонадаги адабиётлар, кундалик газета ва журналларнинг янгиланиб боришини, ижод ва спорт хоналарида яратилган шароитлар билан танишиб чиқди.
Жорий таъмирланаётган қиз ва йигитлар қаватидаги хоналарни, ётоқхона ошхоналарини, дам олиш хоналарини кўздан кечириб чиқиб масъулларга тегишли тавсияларини берди.