2019 йил 22-27 апрел кунлари тасвирий санъат ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган фестивалда К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтининг илмий бўлими ходимлари, тасвирий санъат, амалий санъат, дизайн, санъатшунослик факультет профессор-ўқитувчилари, талабалари қизиқарли лойиҳалар, мастер-класслар, кўргазмаларда иштирок этдилар. Бир ҳафта давом этган ушбу фестивалда  ҳар бир йўналиш бўйича ижодкорлар ўз иқтидорларини намойиш этдиб, саралаш босқичида ижобий натижаларни қўлга киритди.  27 апрел куни фестивалнинг  тантанали ёпилиш маросимида наминациялар бўйича олтин медаль, кумуш медаль совриндорлари, фестивал дипломи эгалари тақдирландилар.

Наминациялар бўйича: “Энг яхши лойиҳа”-МРДИ, ”Энг яхши инновацион лойиха”- Театр безаги рангтасври кафедраси, “Энг яхши амалий асар”- Амалий санъат факультети кафедралари, “Энг яхши кўргазма “ – Маҳобатли рангтасир кафедраси ғолиб деб топилди.

Фестивал дипломи билан “Энг яхши лойиҳа” муаллифлари прфессор, академик Собир Раҳметов, профессор, академик Акмал Икромжонов, профессор, академик Акбар Хакимов, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Сурайё Алиева тақдирландилар.

“Кумуш” медали совриндорлари Худоёр Отамуродов, Нигина Абдураззоқова, Диёра Абидова, Сайёра Содиқова;

“ Олтин” медали совриндорлари  Достон Рўзиев, Мухтасора Умарова, Набижон Зоиров, Убайдулло Шокиров, Ширин Хайдарова, Нодира Хасанова;

Барча лойиҳалар бўйича энг яхши ижодий ишлари учун Жонибаева Сабрина, Шодиева Шоира, Жалолова Гулноза, Ли Надежда, Маҳмудов Маъмуржон, Аҳмедов Тоҳиржон Фестивал дипломи  билан тақдирландилар.