Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Бошланғич Ташкилоти ҳамкорлигида талаба ёшларни қўллаб – қувватлаш мақсадида доимий равишда ёш ижодкорлар фаолиятига бағишланган қатор кўргазмалар намойиши ташкил этиб келинмоқда. Жорий йилнинг 14 май санасида “Ёшлар ижод саройи”да ташкил этилган навбатдаги кўргазма Тасвирий санъат факультетининг Дастгоҳли рангтасвир йўналиши 4 курс талабаси Иззат Юлдошевнинг ижодий фаолиятига бағишланди.
Иззат Юлдошевнинг “Инновацион фантазия” деб номланган шахсий кўргазмаси асосан фонтастик образлар, фонтастик жараёнлар, акс этган чизматасвир ва рангтасвир намуналаридан ташкил топган.
Иззат Юлдошев –ёш иқтидорли рассомлардан бири. У рангтасвир асарлари билан бир қаторда компютерда вертуал рангтасвир билан шуғулланиб, ўзига хос бетакрор асарлар яратиб келаётганлиги кузатилмоқда. 10 йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистоннинг энг йирик нашриётларида 500 дан ортиқ сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий, бадиий, илмий-оммапоб китоблар ҳамда дарсликлар муқоваларини дизайнини яратишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Унинг кўргазмадан ўрин олган бир қатор асарлари аллегорик оҳангда ҳаёлот оламидан олинган бўлиб, иллюстратив ечимга эга. Мисол тариқасида “Пегас ва Арахна” сюжетида битта афсона саҳнаси акс этган. Муаллифнинг ўзига хос дунёси ижодий ишларида яққол ифодалаб берилган. “Пандора”, “Апокалипсис”, “Сеҳргарлар водийси”, “Инсон ва табиат”, “Мўжизалар ўлкаси 10-қироллик” асарлари мифологик сюжетда саҳналаштирилган. Кўргазма экспозициясида 50 га яқин асарлар ўрин олган.
Эслатма: Кўргазма 2019 йилнинг 16 майигача давом этади.