2019-йил 22-май куни институт тадбирлар залида институт психологи З.Назарова томонидан ташкил этилган 15-май “Халқаро оила куни” га бағишланган “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусидаги тадбирда Амалий санъат факультети ҳамда Дизайн факультети талабалари факультет декан ўринбосарлари раҳбарлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Шайҳонтоҳур тумани бўлими раҳбари Саида Жалилова Шавкатовна ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Учтепа тумани бўлими раҳбари Мапура Махмудхўжаев Тўллаевналар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни институтнинг Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Отажонова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди.
Мазкур тадбирда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Шайхонтохур тумани бўлими раҳбари Саида Жалилова ўз сўзида Мамлакатимизда оила-муқаддас даргоҳ, никоҳ эса бузилмас ришта ҳисобланади. Шу боис ҳам 1998 йил 2 февралда қабул қилинган қарори билан Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий марказ ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад, жамият тараққиётида маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини ҳисобга олиб, оилага таълуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб – асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашдан иборат деб ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтди.
![](http://mrdi.uz/wp-content/uploads/2019/05/2-9-1024x768.jpg)
“Оила” илмий – амалий тадқиқот маркази Учтепа тумани бўлими раҳбари Мапура Махмудхўжаев Тўллаевна ўз сўзида Ҳалқимиз азал – азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади. Шу боис уни қадрлайди, меҳр ва муҳабат билан эъзозлайди. Шуниндек, конститутсиянинг 63-моддасининг “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” эканлигини талаба-ёшларга таништириб ўтди. Институт психологи З.Назарова оилавий низолар, ижтимоий муаммоларни келиб чиқиш омиллари, оила барқарорлигини таъминлашда маънавий таълим –тарбиянинг роли ҳақида гапириб ўтди.
![](http://mrdi.uz/wp-content/uploads/2019/05/3-8.jpg)
![](http://mrdi.uz/wp-content/uploads/2019/05/4-5.jpg)
Тадбир давра суҳбати шаклда давом этди. Талабалар томонидан мавзу юзасидан бeрилган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоблар берилди.
![](http://mrdi.uz/wp-content/uploads/2019/05/5-2.jpg)
![](http://mrdi.uz/wp-content/uploads/2019/05/6-3-1024x768.jpg)
Тадбир якунида ўзларини маърузалари билан келиб иштирок этган мутахассис меҳмонларга факультетлар томонидан миннатдорчилик совғалари тақдим этилди.
Институт психологи З.Х.Назарова