Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 6 апрелда “Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекситон Миллий телерадиокомпанияси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши томонидан ҳамкорликда 2019 йил 25 март куни тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 2-банди ижроси юзасидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ўртасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган манзилли профилактик тадбирлар тўғрисида”ги 87-03-1363-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 май куни институтда Гиёҳвандлик моддалар билан содир этилган жиноят ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш”  мавзусида профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази етакчи эксперти – С.Жуманова, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова, Тасвирий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков, Амалий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ф.Хасанова, Тасвирий ва амалий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова кириш сўзи билан очиб берди.  Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, институтда бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларини таклиф этилган мутахассис билан таништирган ҳолда сўз навбатини Наркотик моддаларни назорат қилиш маркази етакчи эксперти Жуманова Саодат Содиқовнага берди.

С.Жуманова,  ўз маърузасида ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий ҳавф солаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Гиёҳванд киши нафақат ўзига, балки яқинларига ҳам тўхтовсиз азоб бериши, ундан туғилажак фарзандлар эса ота-онасининг хатоси оқибатида бир умрга мажруҳлик қисматига мубтало бўлиши ҳақида гапириб ўтди.

С.Жуманова: Бугунги кунда гиёҳванд модда турига кирадиган “Трамадол”, “Лирика”,  “Соннат”  дори  воситалари кўп тарқалмоқда. Бу дорилар дастлаб кучли оғриқ билан даволанаётган беморлар учун оғриқ кучини қолдирувчи дори воситаси сифатида ҳамда ёшлар улардан бош оғриғини қолдиришда ва кайфиятни кўтаришда фойдаланишган. Унга саломатлик бахш этувчи даво сифатида қарашган. Ҳозирги кунда мазкур психотроп моддалардан баъзи бир инсонлар наркобизнес йўлида кенг фойдаланиб, ёшларни алдов йўли билан бу дори воситасига қарам қилиб қўйишмоқда. Бу эса ҳаётимизда  гиёҳвандликнинг  янгича кўринишини пайдо қилмоқда. Ушбу арзимасдек кўринган дори воситалари ёшларни йўлдан адаштирадиган, қолаверса, уларни соғлом ҳаёт тарзидан узоқлаштирадиган восита сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, гиёҳванд ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишиеиен олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик тадбирлар юзасидан маълумотлар бериб ўтди.

Буларнинг олдини олиш мақсадида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги , “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинганлигини айтиб ўтиб “Интиҳо ёҳуд ёруғлика қараб” деб номланган наркоманияга бағишланган видео фильмни талабаларга ҳавола этилди.

Фильм намойишидан сўнг талабалар  олган таасуроталари билан фикр-мулоҳазалар юритилди. Тадбир давомида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мутахассисга мурожат қилиб, етарлича жавоб олишди. Шу билан биргаликда ушбу тадбирдан жуда катта тассурот ва керакли билмларни олишиб, келажакда уларни ўз тенгдошларига ҳам етказиш мақсадини қўйдилар.