Президентимиз топшириқларини ўз вақтида бажариш ва кўтарилган 5 та устувор йўналиш бўйича Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида ҳам мазкур ташаббус ижроси доирасида қатор чора – тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу асосда тизимли иш режалари ташкил қилиниб, институт раҳбарияти, бўлимлар, факультетлар томонидан мақсадли чора-тадбирлар белгиланиб, турли маънавий-маърифий тадбирлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, саводхонликни ошириш бўйича давра суҳбатлари, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича билдирган 5 та муҳим ташаббуси ижросини амалда таъминлаш ҳаракатларини ривожлантириш масалалари бўйича К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида 2019 йилнинг 12- 13 июн кунлари икки босқичдан иборат йиғилиш бўлиб ўтди. Унда институт ректори Н.Сайфуллаев, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилиш, ҳар бир ходим, устоз мураббийларнинг олдидаги олий масъулияти эканлигини таъкидлаб ўтди. Ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш борасида юқори натижаларга олиб чиқиш, институтда хотин –қизлар фаолиятини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар кўламини кенгайтириш каби қатор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.
Мазкур тадбирда институт Ўқув ва тарбиявий ишлар проректори Б.Хаджиметов томонидан мазкур Президентнинг 5 та ташаббуси ижросини амалда тадбиқ этишда тизимли фаолият доирасида шакллантирилган жадвалга асосланиб сифатли бажариш тартиби ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шу кунларда амалда бажарилаётган ва келгуси истиқболли режалар борасида фикр ва мулоҳазалар юритилди. Хусусан, ҳар бир соҳа йўналишларида кадрлар тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш, институтда таълим-фан интеграциясида илмий тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкам кўмаклашиш, иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот ишларига йўналтириш, ёшлар ўртасида ўзаро ижодий ҳамкорлик муҳитини яратиш, ҳамда салоҳиятли ёшларни илмий инновацион лойиҳаларга жалб этиш масалаларида Илмий ишлар ва инновациялар проректори С.Алиеванинг, инновацион лойиҳалар асосида ҳамкор ташкилотлар билан самарали иш фаолиятини ривожлантириш масалаларининг йўлга қўйилганлиги ҳақида Илмий ишларини тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Шариповнинг ҳисоботлари тингланди.
Шу билан бир қаторда институт Ўқув ва тарбиявий ишлар проректори Б.Хаджиметов, Илмий ишлар ва инновациялар проректори С.Алиева томонидан талаба ёшларимизга таълим-тарбия беришда ҳар бир мураббий, устозлар маъсулиятини янада ошириш бўйича мақсадли вазифалар белгилаб берилди.