Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та  ташаббус кенг жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Эндиликда ушбу тажрибани юртимизнинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш тадбирлари ташкил этилмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида ҳам Президентнинг 5 та ташаббуси ижросини амалга ошириш мақсадида қатор ишлар амалга  оширилмоқда. Маълумки, тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган бўлиб, ушбу юзасидан жорий йилнинг 20-21-22 июн кунлари  давомида институт бош биноси   ҳовлисида Ахборот ресурс маркази раҳбари С.Сагидуллина  ташаббуси билан ташкил этилган “Китоблар акцияси”, “Китоб ярмарка”си бўлиб ўтмоқда.  Ярмаркадан талаба ва абитуриентлар, проффессор–ўқитувчилар учун фойдаланиши мумкин бўлган ва барча китобхонлар  учун 200 га яқин бадиий адабиётлар тўплами  ўрин олган. Ушбу ярмаркани ташкил этишдан мақсад,  ташриф буюрган китобхонларни қандай адабиётлар қизиқтириши ҳамда уларнинг талабини ўрганиш орқали керакли ва зарур адабиётларни институт Ахборот ресурс марказида мавжудлигини таъминлашни йўлга қўйишдан иборат. Ярмаркага ташриф буюрган  ҳар бир китобхон исталган  бадиий адабиётни арзон нарҳларда ҳарид қилишлари ҳам мумкин.