Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус” нинг 1-ташаббуси доирасида 2019 йил 5 июль куни “Дизайн” факультети “Либос дизайни” кафадраси ўқитувчиси Юнусалиева Заррина Шералиевна томонидан Чилонзор тумани “Шарқ тонги” МФЙ да маҳалладаги 3 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун “Олтин из” номли тўгарак ташкил қилинди. Ушбу тўгаракка маҳалладаги барча ўғил ва қиз болалар жалб қилинди. “Олтин из” деб номлангантўгаракда болалар қоғоздан хажмли мевалар аппликацияларини ясашди.
Ушбу “Олтин из” тўгараги орқали ўқувчилар рассом-дизайнерлар, декораторлар ишлари билан яқиндан танишадилар, баъзи бир безатиш услубларини турли хил профессионал хом ашёларда ишлашни бажариб кўришадилар. Тўгаракда иштирок этган болалар маҳорат дарсларидан мамнун бўлишгани билдирдилар, албатта дизайнерлик тўгаракларига яна қатнашиш истаги борлигини таъкидлашди.