2019-2020 ўқув йили қабулида  Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти билан  Тайланддаги Чанапатана Халқаро дизайн институти ўртасида  қўшма таълим дастури асосида  очилган 5150900-Дизайн (либос ва газламалар),  5150900-Дизайн(интеръерни лойиҳалаш) бакалавриаттаълим йўналишлари ҳамда Жанубий Кореянинг Кемён Университети билан қўшма таълим дастури асосида  очилган 5150900-Дизайн (либос ва газламалар)   бакалавриат таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига.

       Институтнинг асосий биносида 2019 йил 26 август куни  соат 10-00 да маслаҳат (консультация),   2019 йил 27 август куни  соат 8-00 да Композиция фанидан касбий(ижодий) имтихон ҳамда 2019 йил 28  август куни  соат 8-00 да Инглиз тили фанидан имтихон (тест) бўлиб ўтади.

Маълумот учун телефонлар:  (9989)71-254-64-12,    (9989)71-255-18-82

(9989)71-255-88-06

Манзил: Тошкент шаҳар Миробод тумани , Мироншоҳ кўчаси-123 уй.

                                                                Қабул комиссияси