институт раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида жорий ўқув йилида талабалар билан ишлаш тартибини янада такомиллаштириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тизимда бўлаётган ўзгаришлар билан профессор-ўқитувчиларни яқиндан таништириш, шунингдек, тўлов-контаракт суммалари ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида институт раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида сўзга чиққан Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳабибулла Ражабов бугунги кунда мамалакатимизда ёшларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишлари учун барча имкониятлар яратилаётган, ушбу ўзгаришларни ёшларга кенгроқ тушунтириш, уларга бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари учун кўмаклашишда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам масъулияти катта эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўқув ишлари бўйича проректор Омонулла Салихов, институт Бош бухгалтери Асомиддин Азимов ҳамда Ёшлар билан ишлаш маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашевлар томонидан Талабалар турар жойига талабаларни жойлаштириш тартиби, ижарада ва ўз хонадонида истиқомат қилиувчи талабалар билан мулоқот олиб бориш, контракт тўловларини амалга ошириш тартиби каби бир қатор масалалар бўйича ҳам маълумот бериб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида йиғилганлар томонидан берилган барча саволларга масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.