Бугун 17 октябрь – якшанба. Одатдагидек, Талабалар турар жойига ташриф буюрдим.

Бу ерда талабаларга яратилган шароитлар, дарс хоналари, кутубхона фаолияти, спорт хоналарини, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини яна бир бор кўздан кечирдим.

Масъуллар билан талабалар дарс қилишлари ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш борасида фикр алмашдик.

Шунингдек, бир гуруҳ, талаба- ёшлар билан ҳам самимий суҳбатлашдик. Бугун юртимизда ёшларга истеъдодларини намоён қилишлари, ўз касбининг етук мутахассиси бўлишлари учун барча имкониятлар яратиб берилганини, хусусан, институтда ҳам талабалар учун сифатли таълим олишлари ва келажакда етук ижодкор бўлишлари учун барча шароитлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд этилди.

Суҳбат асносида, олдимизда турган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ҳақида ҳам сўз борди. Эртанги кунига бафарқ бўлмаган ҳар бир инсон сайлов жараёнларида фаол иштирок этиб, ўзининг мустақил танловини амалга ошириши лозимлиги, ҳар биримиз учун ушбу сайлов ва унинг натижаси муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди ҳамда сайлов қонунчилигига оид бошқа муҳим маълумотлар ҳам яна бир бор эслатиб ўтилди.

Ўз навбатида, талабалар ҳам мазкур сайловда албатта, фаол иштирок этишларини таъкидлаб ўтдилар.

Келжагимиз эгалари бўлган ушбу талаба-ёшларнинг эркин фикр юритишлари, юртимизда амалага оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини теран англаётганлари кишини қувонтиради.

Шу қаторда, улар Талабалар турар жойида мавжуд имкониятлардан мамнун эканликларини, айниқса, шароитларни кўриб, ота-оналари ва яқинлари хотиржам бўлишганини айтишди.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори