иқтидор эгаларига тантанали равишда дипломлар топширилди.

Айни пайтда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида кўплаб истеъдод эгалари таҳсил олишмоқда.

Улар ўз иқтидорлари орқали юртимиз ва жаҳонда ўтказилаётган кўплаб кўргазмалар ва танловларда муносиб иштирок этиб келишмоқда. Хусусан, юртимизда ўтказилган фан олимпиадаларининг Республика босқичида иштирок этган 18 нафар талабаларимиздан 4 нафари Костюм дизайни, Интерьер ва ландшафт дизайни, Тасвирий санъат тарихи ва назарияси, Бадиий кулолчиликда ашёларда ишлаш каби фанлардан фахрли биринчи ва иккинчи ўринни эгалладилар.

Жумладан,
– “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” фанидан Санъатшунослик ва музейшунослик факультети 4 – босқич талабаси Аъло Исакова 2-ўрин,
– “Костюм дизайни” фанидан Амалий санъат ва дизайн факультети 3-босқич талабаси Шахзода Мирсаликова 2-ўрин,
– “Интерьер ва ландшафт дизайни” фанидан Амалий санъат ва дизайн факультети
3-босқич талабаси Миршод Камолов 2-ўрин,
– “Бадиий кулочиликда ашёларда ишлаш” фанидан Амалий санъат ва дизайн факультети 3-босқич талабаси Хакимова Мухлиса фахрли 1-ўринни qo’lga kiritdilar.

Бундан ташқари, Норвегия Республикасида ташкил этилган Халқаро “THE BEST STUDENT” номли кўрик танловда институт Амалий санъат ва дизайн факультети 3-босқич иқтидорли талабаси Сабурова Янгилжон фахрли 1-даражали Диплом билан тақдирланди.

Бугун айни шу иқтидор эгаларига тантанали равишда дипломлар топширилди.