Аввал хабар берганимиздек, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Ўзбек миллий либосларининг энг йирик брендларидан бири «MURSAK FASHION HOUSE» асосчиси, маҳоратли дизайнер Нилуфар Абдувалиева билан учрашув бўлиб ўтган эди ҳамда мазкур тадбирда дизайнер иқтидорли талаба-ёшларни ҳамкорликка таклиф этган эди.
Бугун ушбу ҳамкорлик учун яна бир қадам қўйилди десак муболаға бўлмайди.
Яъни, институтнинг «Либос дизайни» таълим йўналишида таълим олаётган бир гуруҳ талабалар «MURSAK FASHION HOUSE» ательесига ташриф буюрди ҳамда иш жараёни, либослар коллекцияси, йўналишлари билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, талабалар ҳам ўзларининг янги ғоялари ва ижод намуналарини тақдим этдилар ҳамда улар ичидан энг яхшилари танлаб олинди. Биргаликда амалга ошириладиган келгуси мақсадлар ҳам муҳокама қилинди.
Ташриф давомида талаба ёшларга ҳамроҳлик қилган Нилуфар Абдувалиева ташриф учун миннатдорчилик билдирар экан, келгусида ушбу ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди.