«Янги Ўзбекистон ёшлари» номли маънавий-маърифий тадбир доирасида бўлиб ўтаётган мусобақалар

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Янги Ўзбекистон ёшлари» номли маънавий-маърифий тадбир доирасида бўлиб ўтаётган мусобақалар ҳамда «Бугунги кун ёритилган энг яхши плакатлар» танлови қизғин давом этмоқда.

 

институтида «Янги Ўзбекистон ёшлари» номли маънавий-маърифий тадбир доирасида бўлиб ўтаётган мусобақалар ҳамда «Бугунги кун ёритилган энг яхши плакатлар» танлови қизғин давом этмоқда.
Шунингдек, тадбирда истеъдодли талаба-ёшларнинг бир-биридан чиройли куй-қўшиқлари ва чиқишлари барчага хуш кайфият улаш моқда.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Янги Ўзбекистон ёшлари» номли маънавий-маърифий тадбири доирасида бўлиб ўтган спорт мусобақалари ҳамда “Бугунги кун ёритилган энг яхши плакатлар” танлови ғолиб ва совриндорлари институт раҳбарияти томонидан муносиб тақдирланди.

Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ушбу иқтидор эгаларини тақдирлар экан, бугунги кунда юртимизда ёшларнинг ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишлари, ўз истеъдоди ва билим салоҳиятини намоён этишлари учун барча имкониятлар яратиб берилгани, ўз ўрнида, институтда ҳам талаба-ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш учун жуда ҳам кўплаб танловлар, кўргазмалар ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш анъанага айланганини, бугунги тадбир ҳам шу мақсадда ўтказилганини баён қилиб, бугун ижод оламига дадил қадамлар билан кириб келаётган ушбу ёшлар келажакда Янги Ўзбекистон санъати ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук ижодкор бўлишларига ишонч билдирди.

Шундан сўнг танлов ва мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорлари диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғлари билан тақдирларди.

Жумладан, «Бугунги кун ёритилган энг яхши плакатлар» танловида Тасвирий санъат факультети 1-босқич талабаси Фарруx Мамадиёров фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, ушбу факультетда таҳсил олаётган 1-босқич талабалари Алишер Шодиев иккинчи ва Шерали Жўраев учунчи ўринга муносиб кўрилди.

Спортнинг бадминтон тури бўйича:
Мухтасар Умарова 1-ўринни эгаллаган бўлса, Нодира Атакулова иккинчи ҳамда Насиба Абдуллаева 3-ўрин соҳибасига айланишди.

Спортнинг шахмат тури бўйича:
Шохруҳ Абдумуталлибов 1-ўринни эгаллаган бўлса, Нигина Жуманазарова иккинчи ҳамда Миркомил Жўрабоев 3-ўрин соҳибига айланишди.

Спортнинг стол тенниси тури бўйича
Турдимурод Абдусаломов 1-ўринни эгаллаган бўлса, Бердах Шукуруллаев иккинчи ҳамда Шодруз Исматов 3-ўрин соҳибига айланишди.

Спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган «Ректор кубоги» мусобақасида Тасвирий санъат факультети жамоаси энг юқори натижани кўрсатиб, ғолибликни қўлга киритган ҳамда ректор кубоги соҳибига айланган бўлса, Амалий санъат ва дизайн факультети жамоаси иккинчи ҳамда Санъатшунослик ва музейшунослик факультети жамоаси учинчи ўринни қўлга киритишди.

Барча ғолибларни ушбу ғалабалар билан муборакбод этамиз.