Кулолчилик санъати асрлар давомида ўз давомийлигини йўқотмаган энг қадимий ва навқирон санъат турларидан биридир. Бугунги кунда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Бадиий кулолчилик йўналишида бир қанча истеъдодли талаба-ёшларлар айни шу соҳа сирларини ўрганиб келишмоқда. Ушбу соҳанинг ривожида, хусусан, устоз-шогирд анъанасининг аҳамияти беқиёс.
Айни омилни инобатга олган ҳолда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 январдаги «Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 8-сон қарори ижросинини таъминлаш мақсадида Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедрасида таниқли уста кулол Ўзбекистон ҳалқ устаси, академик Шариф Азимов билан ижодий учрашув ташкил қилинди.
Мазкур учрашувда Уста-кулол мувафаққиятли ва машаққатли ўз ижод йўли, тажрибаси, келгуси режалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, талаба-ёшларга касб сир-асрорларини ўрганишда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар, бугунги кунда кулолчиликнинг олдида турган долзарб вазифалар, кулолчилик йўналишлари ва мактаблари тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериб ўтди.
Учрашув давомида маҳорат дарси хам ташқил қилинди.
Талабаларда ижодий учрашув катта қизикишлар уйғотди ҳамда савол-жавобларга бой тарзда ўтди.