Маълумки, Давлатимиз Раҳбари раислигида жорий йил 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш, яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш борасида вазифалар белгиланди.
Айни кунда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экиш, маҳаллалар озодалигини таъминлашга қаратилган Экологик акция ўтказилмоқда.
Бугун, ушбу лойиҳаси доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари билан биргаликда институтга бириктирилган “Байналминал” маҳалласи ҳудудига манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатларини ўтқаздик.
Кўчатларни экиш давомида, биринчи навбатда “Байналминал” маҳалласида жойлашган бино ва иншоотлар майдонларида боғлар ҳосил қилишни ва кўкаламзорлаштирилишини назарда тутган ҳолда, экиладиган дарахт кўчатлари турлари ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинди.
Кўчат ўтқазиш ва ободонлаштириш ишлари институт ҳудудида ҳам давом этмоқда.
Шунингдек, институт талабалар турар жойи, Яккасарой тумани Аския кўчасида жойлашган ўқув биноси ҳудудлари ва институтга бириктирилган маҳаллларда ҳам яна кўплаб дарахлар экиш ва уларни парваришлаш режалаштирилган.
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик ва дизайн
институти ректори