Milliy bayrogʻimiz 30 yoshda


Бугун 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат Байроғи қабул қилинган кун.

Бизнинг фахр ва ифтихоримиз рамзига айланган Давлатимиз Байроғида халқмизнинг кўп минг йиллик тарихи, орзу-интилишлари, бетакрор табиати, бугунги дориломон кунлар шукуҳи ўз аксини топган.
Мана 30 йилдирки, Ватанимиз Байроғи жаҳон бўйлаб ҳилпираб, шу юртни жондан севган ҳар бир юртдошимиз қалбини ғурур ва ифтихорга тўлдириб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, инсоннинг Ватанга бўлган муҳаббати унинг давлат рамзларига бўлган муносабатида ҳам ўз аксини топади.

Xудди шу тарзда биз она диёримизнинг байроғи ва гербини кўрганимизда, мадҳиясини тинглаганимизда қалбимиз бир олам ғурур ва ҳаяжонга тўлиши бежиз эмас.

Қадрли дўстлар, барчангизни ушбу қутлуғ сана – Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи қабул қилинган куннинг 30 йиллиги муносабати билан чин юракдан самимий муборакбод этаман! Байроғимиз мустақил Ватанимиз – Янги Ўзбекистон тимсоли сифатида абадий ҳилпирайверсин!

 

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори