Бугун (1 декабрь) Тасвирий санъат факультети декани Шихназар Жуманиязов ҳамда «Санъат тарихи ва назарияси» кафедраси катта ўқитувчиси Суҳроб Қурбоновлар билан биргаликда навбатдаги хизмат сафари билан Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрдик.
Маълумки, бугунги кунда юртимизда олиб борилаётагн ислоҳотлар натижасида олий таълим тизимида ҳам кўплаб ўзгаришлар ва янгиланишлар амалга оширилди. Жумладан, соҳага илғор хориж таълим стандартлари кенг жорий этилиб, ўқув жараёнларида қўлланилмоқда.
Жумладан, бу жиҳат бадиий таълим соҳасида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Негаки, бугун шаклланиб келаётган истеъдод эгалари ўз ижодлари билан танилишлари ҳамда бу орқали юртимиз санъатини жаҳонга кенг тарғиб этишлари учун ҳам дунё санъати ва таълим тизимининг замонавий тажрибаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Шу маънода навбатдаги хорижий сафардан кўзланган асосий мақсад А.Л.Штиглиц номидаги Санкт-Петербург давлат Бадиий саноат академиясида бўлиб, унинг фаолияти, тарихи, бугунги кундаги ютуқлари билан батафсил танишиш, раҳбарият билан учрашиб келгуси ҳамкорлик режаларини муҳокама қилиш ҳамда меморандум имзолаш, шунингдек, бадиий таълим ривожи учун муҳим бўлган бошқа вазифаларни амалга оширишдан иборат.
Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори.