Online konferensiyalar ketma-ketligi

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислохотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар бўйича “Йўл харитаси” ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 8-сон қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, хорижий турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари билан таълим ва фан соҳасида тажриба алмашиш мақсадида институтда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари кесимида мунтазам хорижий мутахассислар билан дарс машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.
Бугун шу турдаги вебинарлардан иккитаси ўтказилди.
Дастлаб институтнинг Музейшунослик: музей менежменти ва маданий туризм, Музейшунослик: музей предметлари экспертизаси, консервациялаш ва таъмирлаш таълим йўналиши талабалари учун Туркиянинг Карабук университети Тарих ва адабиёт факультети, санъатшунослик фанлари фалсафа докторилари, Дурмуш Гур “Византия санъати ” Гулзода Махмуджонова “Темур ва темурийлар даври миниатюра санъати тарихи ” мавзусида маъруза қилди.
Ушбу маърузада Шарқ китоботи ва миниатюраси санъати тарихи фани доирасида Темур ва темурийлар даври миниатюра санъатига оид қўлёзма асарларни сақланиши Византия санъатининг ўзига хослиги ҳақида қизиқарли ва муҳим маълумотлар берилди.
Дарс якунида профессор ўқитувчилар талабаларни қизиқтирган бир қанча саволларига ҳам атрофлича жавоб бериб ўтдилар.
Шунингдек, Бирмингейм Сити Университетининг (Birmingham City University) “Санъат, дизайн ва медиа” факультети, “Мода ва текстиль тўқимачилиги” мутахассислиги бўйича ўқитувчи Наталия Рожина билан вебинар ташкил этилди. Наталия Рожина бугунги кунда кўплаб халқаро илмий лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда.
Вебинарда Наталия Рожина томонидан институтнинг “Либос дизайни” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва Дизайн (Либос ва газламалар) таълим йўналиши талабалари учун “Perfomative Fashion Shows” мавзусида дарс машғулоти ўтказди.
Унда бугунги кунда замонавий дизайннинг, брендларнииг ўзига хос ҳусусиятлари, асосий тушунчалари, спецификаси ва ривожланиш тарихи, дизайн концепциялари ва уларда модалар намойишининг ўрни ҳақида маълумотлар берди. Дизайннинг ўзига хос лойиҳа фаолияти сифатида шаклланиши, дизайн ва бошқа соҳаларнинг ўзаро боғлиқлиги, дизайннинг назарий моҳияти ва дизайнер олдига қўйиладиган вазифалар хақида сўз борди. Бугунги кунда либос дизайн ва газламаларни бадиий лойиҳалашнинг замонавий восита ва усуллари, замонавий мода йўналиши тенденциялари ҳақида кўргазмавий фотоматериаллар орқали таништирилди.
Вебинар якунида Наталия Рожина талабаларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб бериб ўтди. Маъруза талабаларда катта қизиқиш уйғотди. Маьруза якунида талабаларга мустақил ишлашлари учун вазифа берилди. https://padlet.com/natalirozhin/qnew4sabzyeeuxhx платформасига вазифалар юкланиши айтиб ўтилди.