И.Репин номидаги Санкт-Петербург Бадиий академиясига бордик.

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрига амалга оширилаётган хизмат сафаримиз давом этмоқда.
Сафаримиз давомида Россия Федерациясининг яна бир дунё машҳур олий таълим муассасаси – И.Репин номидаги Санкт-Петербург Бадиий академиясига бордик.

Аввал уқув устахоналари, дарс жараёнлари билан танишиб, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар билан суҳбат уюштирдик.

Академия ректори С.И.Михайловский билан самимий суҳбат чоғида ўзбек тасвирий санъати, унинг намоёдалари, бугунги кунда юртимизда амалага оширилаётган ислоҳотлар ва келгусида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида фикр алмашилди.

Маълумки, ушбу таълим даргоҳида юртимиз тасвирий санъатининг кўплаб намоёндалари хам таҳсил олганлар.
*******************************************************
Шундан кейин дунёнинг энг машҳур музейларидан бири бўлган – Эрмитажга ташриф буюрдик.
Ҳозирги пайтда музей тўпламлари беш бинода жойлашган: Қишки сарой, Эски Эрмитаж, Кичик Эрмитаж, Янги Эрмитаж ва Эрмитаж театри.

Музейда Рангтасвир, Ҳайкалтарошлик, Гравюра, Амалий санъат, Роман ва готика санъати бўлимлари фаолият юргизиб, ашёлар 353 та залдаги экспозицияга қўйилган.

Ашёлар сони 2 млн. 700 мингдан ортиқни ташкил этади.

Бу ерда юртимиз тарихига оид бир қанча эътиборли лавхалар бўлиб, уларни ҳам кўздан кечиридик.

*******************************************************

Шунингдек, В Ф.Комиссаржевская номидаги Санкт- Петербург академик драма театрида
” Если бы знать ..” номли спектаклни томоша килдик хамда Петергофдаги маданий мерос объектларига саёхат уюштирдик.


Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик институти ректори.