Бугунги кунда ҳам юртимиз олий таълим тизимига илғор хориж таълим методлари жорий этилиши баробарида, миллий таълим тизимимиздаги ютуқлар ҳам жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида, десак асло муболаға бўлмайди.
Хусусан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари бир қанча хорижий олим таълим муассасалари талабалари учун дарс машғулотлари ва семинарлар ўтказиб келишмоқда.
Бугун институтнинг “Миниатюра ва китоб графикаси” кафедраси катта ўқитувчиси Сафи Мария 2021 йилда дунё олий таълим муассасалари рейтингида 165-ўринни эгаллаган Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетининг “Таҳририй-нашриёт ва дизайн” кафедраси билан ўрнатилган ҳамкорлик доирасида, кафедра талабалари учун «Композиция асослари» фанидан онлайн семинар машғулотларини ўтказди.
Ушбу дарсларда талабаларга композиция яратишда нималарга эътибор қаратиш, услублар ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.
Ўз навбатида, талабаларни қизиқтирган барча саволларга ҳам атрофлича жавоб бериб ўтди.