Филипп Шрёдер ташриф буюрди.

Бугунги кунда барча соҳалар қаторида Олий таълим тизимида хорижий ҳамкорлик алоқалари жадал суратлар билан ривожланмоқда. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Георг-Август номидаги Гёттинген Университети (Германия) аспиранти ва Шарқий Европа янги тарихи кафедраси илмий ходими Филипп Шрёдер ташриф буюрди.

“Санъат тарихи ва назарияси” кафедраси томонидан таклиф этилган хорижлик меҳмон институтнинг “Санъатшунослик ва музейшунослик факультети юқори босқич талабалари учун «XX аср Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари меъморлиги» мавзусида дарс машғулотини ўтди.

Дарс давомида Филипп Шрёдер Ўзбекистон санъатида меъморликнинг ривожига алоҳида урғу қаратди. Айниқса, “ер ости саройлари” яъни метролар ҳақидаги маълумотларни Санкт-Петербург метролари билан солиштирган холда тушунчалар берди. Дарс якунида талабаларни қизиқтирган барча саволларга Филипп Шрёдер томонидан батафсил жавоблар олинди.

Филипп Шрёдер М.В.Ломоносов номидаги Шимолий федерал Университетида малака оширган ҳамда кўплаб маҳорат дарслари ва грантлар иштирокчиси ҳисобланади. Илмий изланишлари Шарқий Европа тарихини ўрганишга қаратилган.