Навқирон авлодни бирлаштираётган, янада фаол ва ташаббускор бўлишга ундаётган Ёшлар ойлиги ёрқин ва қизиқарли тадбир “Тошкент Ёшлар форуми-2021” билан якунланмоқда.

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Тошкент ёшларни севади!” шиори остида пойтахтимиз бўйлаб Ёшлар ойлиги эълон қилинган эди.

Навқирон авлодни бирлаштираётган, янада фаол ва ташаббускор бўлишга ундаётган Ёшлар ойлиги ёрқин ва қизиқарли тадбир “Тошкент Ёшлар форуми-2021” билан якунланмоқда. Унда вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ҳукумат вакиллари, олимлар, санъат, маданият ва спорт намоёндалари, медиамакон вакиллари билан сермазмун ва фойдали учрашув ҳамда суҳбатлар ташкил қилинмоқда.

Жорий йилнинг 20-21 декабрь кунлари Congress Hall биносида бўлиб ўтаётган тадбирларда, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти профессор-ўқитувчилари, тюторлар ҳамда талаба-ёшлар ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Қизиқарли, самарали ва фойдали очиқ мулоқотлар ва ёрқин учрашувларга бой тадбирларда интитут ёшлари бевосита иштирок этиб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтаётган учрашувларда ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишмоқда.

#yoshlarforumi2021
#toshkentyoshlari2021