Битирув малакавий ишларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Акмал Нур ташриф буюрди.

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтига Ҳайкалтарошлик йўналиши талабаларининг Битирув малакавий ишларини кўздан кечириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси Акмал Нур ташриф буюрди.

Ташриф давомида унга Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Баҳодир Жалолов ҳамда институт профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ҳамроҳлик қилдик.

БМИ мавзулари юзасидан тайёрланган дастлабки эскизларни кўздан кечирар экан, Акмал Нур бугун ёшларда айниқса, креативлик ва изланиш юқори эканлигини баён қилиб, ҳар бир талабага ушбу ижодий ишларини янада ривожлантириш учун ўз тавсияларини ҳам бериб ўтди.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги
Миллий рассомлик институти ректори.