Мажлис аввалида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Дилафрўз Қурбонова томонидан Санъатшунослик ва музейшунослик факультети декани Сайёра Саидова ҳамда Информатика ва менежмент кафедраси катта ўқитувчиси Умида Зуннуноваларга санъат назарияси ва тарихи ихтисослиги бўйича Олий аттестация комиссияси томонидан тасдиқланган доцентлик аттестациялари, Либос дизайни кафедраси доценти Феруза Атаханова, Дизайн кафедраси доценти Ойбек Қосимов ҳамда Музейшунослик кафедраси мудири Камола Нишановаларга санатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) дипломлари тантанали равишда топширилди.
Кенгашда:
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Ўзбекистон Бадиий академияси буйруқлари ҳамда институт Кенгаши қарорларининг бажарилиши бўйича мониторинг ишлари;
– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармонида назарда тутилган вазифалар ижроси
– институтда 2021 йилда бажарилган илмий, ижодий ишлар;
– институт кафедраларида ишлаб чиқилган истиқбол режаларининг бажарилиши бўйича мониторинги;
– Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимининг жорий ўқув йилидаги иш режаси асосида олиб бораётган фаолияти;
– институт профессор-ўқитувчиларнинг номзодларини доцент илмий унвонига тавсия этиш;
– институт кафедралари бўйича 2021 йил 22 декабрда “Маърифат” газетасида эълон қилинган танлов асосида профессор-ўқитувчиларнинг номзодларини кўрсатилган лавозимларга танловдан ўтказиш каби институт фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, булар бўйича Кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.