Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ректор, проректорлар, факультет деканлари, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.


Йиғилиш аввалида сўз олган институт ректори Аббосжон Мирзорахимов куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ва унда барча соҳалар қаторида олий таълим тизимида амалга оширалаётган бир қатор ислоҳотлар янада жадал давом этиши, жумладан, камида 10 та олийгоҳнинг нуфузли халқаро рейтингларга киришини таъминлаш, хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш каби бир қатор устувор вазифалар белгиланини алоҳида таъкидлаб, жамоа аъзолари кейинги фаолият режаларини албатта, ушбу стратегия асосида тузиши, унинг амалга ошиши, провардида эса мамлакатимиз бадиий таълимининг ривожига ўз ҳиссаларини қўшишлари лозимлигини қайд этди.

Шунингдек, мажлисда институтнинг асосий мақсади келгусида республика ва дунё рейтингларида етакчи поғоналарни эгаллаш, Янги Ўзбекистонннинг санъати ва маданияти ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук ижодкорларни тарбиялаш эканлиги алоҳида эътироф этилди ва бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.