Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида барча курслар учун анъанавий таълим жараёнлари бошланди.

Маълумки, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида барча курслар учун анъанавий таълим жараёнлари бошланди.

Шу муносабат билан институт ректори Аббосжон Мирзорахимов дарс жараёнларини кузатиш ҳамда талаба-ёшларнинг таклифлари ва муаммоларини ўрганиш мақсадида дарс жараёнларига ташриф буюриб, талабалар билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида институт ректори бугун олий таълим муассасида фаолият юритаётган ҳар бир раҳбар, ҳар бир ходим олдида аввало, талабаларга сифатли таълим олишлари ва етук мутахассис бўлиб етишишлари учун муносиб шароит яратиб бериш вазифаси турганини, талабаларга қўйиладиган ягона талаб эса ўқиш, ўрганиш, ўз устида ишлаб, истеъдодларини намоён этиш эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, талабалар ҳам ўз таклифларини баён этишди. Ушбу таклифларни амалга ошириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун жараённинг ўзида масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳар бир гуруҳ талабалари билан ректор ва ёшлар учрашуви шаклида алоҳида учрашувлар ўтказилиши таъкидланиб, талабаларга ўз таклифларини мукаммаллаштириш ва янги ғоялар ҳақида фикр юритишлари лозимлиги айтиб ўтилди.