23 февраль куни ЮНEСКОнинг Қатнашув дастури доирасидаги ЮНEСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси кўмагидаги Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг «Анъаналар орқали инновациялар: миллий ҳунармандчилик соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» лойиҳасининг “Ўзбекистонда оилавий бизнес ва ҳунармандчиликда «Анъаналар орқали инновациялар» семинар-тренинги бўлиб ўтди.
Семинар-тренингни очиб берар экан институт ректори Аббосжон Мирзорахимов юртимиздан қадимдан оилавий ҳунармандчилик ривожланиб келгани, хусусан, маълум бир ҳунар турига ихтисослашган маҳаллалар ҳам кўп учраганини, бугун эса ушбу анъаналар ва замонавий инновациялар уйғунлашиб бораётганини алоҳида қайд этиб, семинар -тренинг ишига муваффаққият тилади.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Дилафрўз Қурбонова модераторлигида ўтган семинар-тренингнинг биринчи кунида соҳа мутахассислар ва тадқиқотчилар бугунги кунда соҳа олдида турган долзарб муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида батафсил фикр юритди.
Лойиҳа ҳақида
Тарихан Ўзбекистонда оилавий тадбиркорлик кўп асрлик халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат анъаналари асосида ривожланган бўлиб, бу ҳали ҳам оила бюджети даромадларини оширишнинг ишончли омилларидан бири ҳисобланади. Ҳунармандчилик фаолияти шахснинг ўзини ўзи белгилаши шароитида амалга оширилади ва ўз-ўзини иш билан таъминлаш тушунчаси билан чамбарчас боғлиқдир. Ўз тақдирини ўзи белгилаш, ўз-ўзини фаоллик, ҳунармандни ривожлантириш, шу билан шахснинг субъектив фазилатларини – ўзини ўзи белгилаш, ўзини ўзи ташкил этиш, ўзини ўзи бошқариш қобилиятини ривожлантиради.
Лойиҳанинг асосий мақсади битирувчилар ўртасида илғор компетенциялар ва тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш орқали амалий санъат ва ҳунармандчилик йўналишида олий таълим сифатини ошириш, шунингдек, таълимнинг бизнес ва жамоатчилик билан алоқасини мустаҳкамлашдан иборат. Лойиҳа мақсадига эришиш илғор тажрибаларни ўрганиш ва уларни мамлакатимиз воқеликлари шароитида қўллаш механизмини ишлаб чиқишни назарда тутади. Жаҳон амалиёти кўрсатганидек, оилавий тадбиркорликнинг ўзига хос имкониятлари бор. Бу имкониятлар Европа бизнес мактаблари маҳсулот инновацион тадқиқотларида «анъаналар орқали инновация» (IТТ) сифатида концептуаллаштирилган. Дарҳақиқат, айрим оилавий корхоналарнинг узоқ умр кўриши ва узоқ муддатга йўналтирилганлиги компаниянинг инновацион фаолиятини барқарорлаштириш ва ошириш имкониятига эга. Оилавий бўмаган фирмаларнинг раҳбарлари анъаналардан воз кечиш ўрнига, рақобатдош устунликни яратиш, ривожлантириш ва тақлид қилиш учун ITTдан муваффақиятли фойдаланадиган оилавий бизнесдан ўрганишлари мумкин.
Семинар-тренинг ўз ишини 28 февралга қадар давом эттиради