Имтиҳон аввалида институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ҳамда Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоиловалар бугунги кунда юртимизда илмий тадқиқот соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 16 июнь куни «Олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик» мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш олий таълим соҳасидаги устувор йўналишларнинг бири сифатида алоҳида таъкидлангани ва уни ривонлантириш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилганини қайд этиб ўтишди.
Имтиҳонда аввало талабгорларнинг илмий салоҳияти, тадқиқот олиб боришни мақсад қилган илмий мавзуларининг долзарблиги, бугунги кундаги аҳамияти ҳамда кўзланган натижага алоҳида эътибор қаратилди.