Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Талабалар турар жойида Амалий санъат ва дизайн факультети жамоаси томонидан 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан гўзал ва латофатли қизларимиз учун ташкил этилган байрам тадбири ўзгача руҳда давом этмоқда.
Унда Актёр шоу кўрсатуви орқали халқимизга яхши таниш бўлган Асқар Умархон ва жамоаси унутилмас шоу намойиши билан талабаларга ҳақиқий байрам кайфиятини улашмоқда.