Qabul 2022


⚡️Қабул квоталари тасдиқланди

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли фармойишига асосан, 2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланибди:

а) бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига – 77 477 нафар;

сиртқи таълим шаклига – 26 095 нафар;

кечки таълим шаклига – 3 725 нафар;

масофавий таълим шаклига – 3 410 нафар;

б) магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 688 нафар.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМларининг кузатув кенгашларига ҳамда қабул параметрларини Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқлаш ваколати берилган олий таълим ташкилотларига тегишли қабул параметрларини 2022 йил 20 июнга қадар тасдиқлаш тавсия этилган.

❗️РАСМАН: энди қабул 20 июндан бошланади

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига асосан, давлат ОТМларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона портал ва ДТМнинг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.


⚡️Жорий йил ҳам 5 тагача йўналиш танлаш мумкин, фақат эндиликда абитуриент турли таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий) танлашига ҳам рухсат берилади

Президент қарорига кўра, абитуриентларга:

➖ тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;

➖ рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.


⚡️Ўқишни кўчириш бўйича янги тартиб белгиланди

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига («ички перевод») талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

1️⃣ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

2️⃣ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

❌Бошқа ҳолларда бир давлат ОТМдан бошқасига (ҳудудидан қатъи назар) ўқишни кўчиришга рухсат этилмайди.

Хориждан ва Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчиришда ўтган йилги тартиб (https://t.me/xushnudbekuz/201) сақланиб қолган.


❗️Эндиликда магистратурага йилда 2 марта қабул бўлади

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

1️⃣ август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги квоталар учун;

2️⃣ январь ойидаги қабул – ёзда тўлмай қолган ўринлар ҳамда Давлат қабул комиссияси тасдиқланган контракт асосидаги қўшимча квоталар учун бўлади.


⚡️Жорий йилдан бошлаб давлат ОТМлари магистратурасига қабулда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди.

Фақат абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тил сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади (https://t.me/uzauz/1535).

Бошқа қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.


ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, эндиликда ОТМларга имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Илгари имтиёзга эга айрим абитуриентлар умумий квота доирасида давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинар ва мавжуд грант ўринларини банд қилишар эди.


✅ Магистратурада ўқийдиган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети ҳисобидан қопланади

ЎзАнинг (@uzauz) хабар беришича, Президентнинг тегишли қарорига (https://uza.uz/posts/381742) кўра, бундан буён давлат ОТМлари магистратурасига ўқишга кирган барча хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдорлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бунда 2-босқичга ўтган хотин-қизларнинг фақат 2-босқичи учун, шунингдек жорий йилдан бошлаб магистратурага кирадиган барча хотин-қизларнинг тўлиқ ўқиш даврига тўлов-контрактлари қоплаб берилади.

Фақат бу ерда оддий (базавий) контракт ҳақида гап кетмоқда. Табақалаштирилган (супер) контракт билан кирган хотин-қизлар супер-контрактини ўзи тўлайди.